На русском
Авторизация Написать нам Карта сайта
Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player

Пресс-центр

Самарқандда радиоалоқа технологияларидан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинмоқда

12.09.2017

Самарқанд шаҳрида 11-15 cентябр кунлари Алоқа соҳасидаги ҳудудий ҳамдўстлик ташкилоти таркибига кирувчи, Радиочастота спектрини бошқариш, Радиоузатиш бўйича, шунингдек Радиоалоқа ассамблеясига ва Халқаро Электралоқа Иттифоқининг Бутунжаҳон радиоалоқа анжуманига тайёргарлик кўриш бўйича Ишчи гуруҳларининг йиғишилиш ўз ишини бошлади

Тадбирда Озарбойжон, Арманистон, Белорусия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва юртимиздан, шу билан бирга, Алоқа соҳасидаги ҳудудий ҳамдўстлик ташкилоти ижрочи қўмитаси, Халқаро Электралоқа Иттифоқи, Халқаро радиоҳаваскорлар кенгаши, GSM (Global System for Mobile Communications) мобил алоқа ассоциацияси ҳамда бошқа муассасаларнинг 80 зийод мутахассислари иштирок этишмоқда.

Муҳокамаларда радиочастота полосаларини ажратиш, ИоТ -- "интернет буюмлари" технологиясини ривожлантириш, радионавигатсион сунъий йўлдошли хизматларни халақитларсиз ишлашини таъминлаш, радиочастота бириктиришларини ўзаро чегарадош давлатлар билан мувофиқлаштириш, радиочастота бириктиришларини халқаро-ҳуқуқий муҳофаза қилиш, радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш каби мавзулар ўрганилди.

Шунигдек, ер усти рақамли телевизион ва овозли узатиш технологияларининг жорий қилиниши, бу йўналишда мақсадли лойиҳаларни амалга ошириш, рақамли телевидение қамровини кенгайтиришда электромагнит мослашувчанлик жиҳатларини, зарур частота ресурсларини мувофиқлаштириш масалалари яқиндан ўрганилди.

Минтақавий ҳамкорлик доирасида иштирокчилар Алоқа соҳасидаги ҳудудий ҳамдўстлик ташкилотининг 2019 йилда бўлиб ўтадиган Халқаро Электралоқа Иттифоқининг анжуманидаги дастлабки нуқтаи назари ҳамда кўтариб чиқадиган масалалар, Радиорегламнет бўйича қўмитанинг фаолиятига оид маълумотлар келишиб олинади.

Ишчи гуруҳ йиғилиши якунлари бўйича қабул қилинган қарор алоқа бошқаруви фаолияти, шунингдек телекоммуникация операторлари томониндан қабул қилинади, шунингдек Алоқа соҳасидаги ҳудудий ҳамдўстлик ташкилотига аъзо давлатларнинг радиочастота спектрларидан фойдаланиш бўйича ҳуқуқларининг халқаро миқёсида ҳимоя қилинишига хизмат қилади.

Манба: Ахборот хизмати