На русском
Авторизация Написать нам Карта сайта
Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player

Пресс-центр

Қонуннинг янги таҳририга бағишланган давра суҳбати

17.10.2017

16 октябрь Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази «UNICON.UZ» ДУКда «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинг янги таҳририга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

Марказ директори  Х. Хасанов кириш сўзида 2017 йил сентябрь ойида қабул қилинган «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинг янги таҳририга бағишлангани ҳақида қисқача айтиб ўтди ва сўзни  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ж.Ж. Шириновга берди.
Маърузанинг кириш қисмида: “Мурожаат қилиш ҳуқуқи инсоннинг конституциявий ҳуқуқларидан бири ҳисобланади,”- деб таъкидланди. Суҳбатни «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг янги таҳрири қандай заруратда туғилганлиги, 2014 йилда қабул қилинган Қонун таҳлилининг натижалари билан таништиришни давом эттирди. Шу қаторда янги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурати Президентимиз томонидан тасдиқланган Ҳаракатлар стратегияси дастури ва “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида назарда тутилганлиги айтиб ўтилди.
Давра суҳбати давомида янги таҳрирга киритилган ўзгаришлар, яъни янги Қонунда акс эттирилган янги тушунчалар: “ишонч телефонлар”, “видеоконференцалоқа”, “халқ қабулхонаси”, “оммавий қабул”, “электрон мурожаат” ва  бошқалар; Қонуннинг янги боблари, яъни мурожаатларни бериш ва уларни кўриб чиқиш соҳасида янгиликлар киритилгани, мурожаат қилувчи ва мурожаатни кўриб чиқувчиларнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари, мурожаатларни умумлаштириш масаласи ва бошқалар;  шунингдек, мурожаат қилувчиларга янада қулайликлар яратиш мақсадида "электрон имзо”га қўйилган талаблар бекор қилинганлиги ҳақида маълумот берилди. 
Давра учрашуви якунида, “Қонуннинг амал қилиш доиралари кенгайган ва у давр талабига жавоб беради,- деган хулоса чиқарилди.
Йиғилганлар қонун доирасидаги  ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.