Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player

Тарихи

1992 йилда алоқа ва ахборотлаштириш соҳасининг илмий ташкилоти сифатида Илмий-тадқиқот маркази (ИТМ) ташкил этилди.

Марказ яратилганидан бери халқаро ҳужжатлар билан уйғунлаштирилган тармоқнинг норматив-ҳуқуқий ва қонун ҳужжатлари базасини яратиш бўйича ишлар, янги телекоммуникация технологияларини ривожлантириш ва жорий қилишнинг устувор йўналишлари бўйича илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш Марказнинг асосий вазифалари сифатида белгиланди.

1993 йилда норматив ҳужжатлар бўлими, автоматик электр алоқа, радиоалоқа, электрон-квант асбоблари, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси, алоқа техникасидаги ўлчашлар каби йўналишлар бўйича илмий-тадқиқот лабораториялари ташкил этилди. ИТМга Республика ахборот-ҳисоблаш маркази (РАҲМ)дан кутубхона топширилди. Норматив ҳужжатлар фонди 2000 га яқин ҳужжатдан иборат эди. Шу тариқа, ИТМда норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва ИТИни ўтказишда асосланиш мумкин бўлган илмий-техник ва норматив база шаклланди.

1994—1996 йилларда ИТМ Фарғона, Сирдарё, Андижон, Бухоро ва Тошкент вилоятларининг шаҳарларида телекоммуникация тармоқларини реконструкция қилиш ишларида фаол иштирок этди.

1995 йилда Марказ қошида Телекоммуникация техник воситаларини сертификатлаштириш органи, сўнг 1996 йилда – Сертификатлаштириш синов маркази (ССМ) ташкил этилди, уларнинг иккиси ҳам Ўзстандарт агентлигида аккредитациядан ўтказилди.

1997 йилда янги йўналишлар бўйича бўлимлар очилди. ИТМ соҳанинг стандартлаштириш бўйича таянч ташкилоти ва асос метрология хизмати сифатида Ўзстандарт агентлигида рўйхатга олинган.

1997 йилнинг август ойида алоқа соҳасидаги қайта ўзгартиришлар ва Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигининг Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигига қайта номланиши муносабати билан ИТМ, унга янги вазифалар юкланган ҳолда, Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази (ФТМТМ) номи билан қайта номланди.

1998 йилда «Ахборотнома» тармоқ бюллетенини чоп этиш бошланди, почта алоқаси бўлими ташкил этилди, унинг вазифасига илғор маҳаллий ва хорижий тажрибадан, Бутунжаҳон Почта Иттифоқи ва бошқа халқаро ташкилотларнинг ҳужжатларидан фойдаланган ҳолда норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва ИТИни ўтказиш кирди.

Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигининг буйруғига мувофиқ 1998 йилда ФТМТМ 9000 сериясидаги ИСО халқаро стандартлари асосида тармоқда сифат тизимини яратиш ва қўллаш бўйича асосий ташкилот сифатида белгиланди. Почта ва телекоммуникациялар соҳасида 9000 сериясидаги ИСО халқаро стандартлари асосида сифат тизимлари бўйича асосий ташкилотнинг ишларини ташкил этиш мақсадида сифат тизимлари илмий-тадқиқот бўлими ташкил этилди.

1999 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан ФТМТМ иштирокида ишлаб чиқилган «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. Худди шу йили 66 та норматив ҳужжатлар, шу жумладан алоқа соҳасидаги фаолиятнинг турли соҳаларини ривожлантириш бўйича бир қатор концепциялар ишлаб чиқилди, 9 та ИТИ ўтказилди.

Янги бўлинмалар ташкил этилди:
- лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертиза қилиш бўлими, унинг зиммасига телекоммуникация объектларини қуриш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказиш юклатилди;
- ахборот технологиялари ва хизматлари бўлими, унинг зиммасига телекоммуникациялар ва ахборот технологиялари соҳасига янги технологияларни жорий қилиш функциялари, шу жумладан унинг норматив-ҳуқуқий таъминоти юклатилди.

2000 йилда ФТМТМ қошида кадастр хизмати, тижорат бўлими ҳамда ўлчаш воситаларини таъмирлаш ва қиёслаш лабораторияси ташкил этилади.

2001 йилда Франция давлати томонидан ажратилган грант бўйича «Чорвоқ» РТСда қуввати 5 киловаттдан иборат биринчи тажрибали шамол-қуёш қурилмаси қурилди. Бу қурилмада бир қатор ИТИ ўтказилади.

ФТМТМнинг Асос метрология хизмати ва Сертификатлаштириш синов маркази мутахассислари томонидан телекоммуникация техник воситаларини техник шаҳодатлаш, ўлчаш ишларини ўтказиш ва ихтисослаштирилган ўлчаш воситаларининг услубларини ишлаб чиқиш каби фаолиятнинг янги йўналишлари ўзлаштирилди.

Бу даврда атамашунослик ва луғатлар бўлими, энергияни сақлаш ва тикланадиган энергия манбалари бўлими, радиоалоқа ва электромагнит мослашув муаммолари илмий-тадқиқот бўлими ташкил этилди.

2002 йилдан 2004 йилгача давр мобайнида ФТМТМ иштирокида Ўзбекистон Республикасининг «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги, «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги, «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги, «Электрон тижорат тўғрисида»ги қонунлари ишлаб чиқилди. ФТМТМ, шунингдек Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича бир қатор давлат дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этди. Ҳаммаси бўлиб бугунги кунга келиб Марказ томонидан 600 тадан ортиқ норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилди.

2002 йилда электромагнит мослашувини таҳлил қилиш хизмати ташкил этилди.

2005 йилда қуйидагилар ташкил этилди:
- «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Қонунни амалга ошириш мақсадида алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида Электрон рақамли имзо калитларини рўйхатга олиш маркази, бунда ФТМТМ электрон рақамли имзони қўллаш соҳасида Ўзбекистон республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг ижроия органи сифатида белгиланди;
- 9000 сериясидаги ИСО халқаро стандартининг талабларига мувофиқлик учун сифат менежменти тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилишнинг барча босқичларида консультацияларни ўтказиш учун МТК шуъба корхонаси;
- ФТМТМда сифат менежменти тизимини жорий қилиш вазифаларини юклаган ҳолда сифат хизмати;
- алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси корхоналарида ишлаб чиқариш муҳитининг параметрларини ўлчаш ҳамда меҳнат шароитлари бўйича иш жойларини шаҳодатлаш учун ишлаб чиқариш муҳити омиллари даражасини ўлчаш лабораторияси;
- илмий-техник ахборотни таҳлил қилиш бўлими, унинг вазифасига Марказ ходимларини илмий-техник ахборот билан таъминлаш, тармоқ корхоналарига ахборот-маълумот хизматини кўрсатиш, ишланмалар ва раҳбарият қабул қиладиган қарорларнинг ахборот-таҳлилий таъминоти киради.

Кутубхона ишини автоматлаштириш дастури ишлаб чиқилди ва жорий этилмоқда. Кутубхона ва ўқиш залининг фонди 1992 йилдан 2005 йилгача бўлган давр мобайнида ҳимоя қилинган диссертация ишларининг фонди билан тўлдирилди. Россия Федерациясининг ВИНИТИ ва А.Навоий номидаги марказий кутубхона фондлари ҳисобига электрон фондни кенгайтириш тўғрисида келишилди.

2006 йилда тикланадиган электр энергияси манбаларини тадқиқ қилиш ва жорий қилиш, гибрид қуёш-шамол тизимларини ўрнатиш, оптик-толали кабелларни монтаж қилиш, алоқа объектларини лойиҳалаштириш ва бошқалар бўйича хизматлар кўрсатиш учун «АТЕТ» шуъба корхонаси ташкил этилди.

Бугунги кунга келиб, «UNICON.UZ» - Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази Давлат унитар корхонасида 180 га яқин ходимлар ишлайди. Ўтган йиллар мобайнида 620 тадан ортиқ норматив ҳужжатлар, шу жумладан 39 та давлат ва 61 та тармоқ стандартлари ишлаб чиқилди.

Марказ Халқаро электралоқа иттифоқи, Телекоммуникацияларни стандартлаштириш бўйича Европа институти, Алоқа соҳасидаги минтақавий ҳамдўстлик, Ҳужжатли электралоқа уюшмаси, Марказий алоқа илмий-тадқиқот институти (Москва ш.), Радио илмий-тадқиқот институти (Москва ш.), Радио Ленинград илмий-тадқиқот институти (Санкт-Петербург ш.), Алоқа Ленинград илмий-тадқиқот институти (Санкт-Петербург ш.), Москва алоқа ва ахборотлаштириш техник университети (Москва ш.) ва бошқа илмий муассасалар билан фаол ҳамкорлик қилади.

Ҳар йили Марказ томонидан халқаро ва республика конференциялари ҳамда анжуманлари юқори даражада ўтказилади.

1992 йилда ташкил этилганидан кейин қисқа вақт ичида Марказ қўйилган ҳар қандай вазифаларни ҳал этиш учун керакли потенциалга эга бўлган Ўзбекистондаги етакчи илмий-техник ташкилотларнинг бирига айланди.