Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Марказ тўғрисида /  Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш кунлари

Жисмоний ва юридик шахсларни кабул килиш жадвали

«UNIOCON.UZ» ДУК га мурожаат

Ҳурматли фойдаланувчи, сиз “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ, ва «UNIOCON.UZ» ДУК га ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эгасиз. «UNIOCON.UZ» ДУК га мурожаат қилишдан олдин Марказ фаолиятига оид маълумот олишга оид мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби билан танишиб чиқишингизни маслаҳат берамиз.

Мурожаатларнинг турлари
Мурожаатлар аризалар, таклифлар ва шикоятлар тарзида бўлиши мумкин.
Ариза — ҳуқуқларни, эркинликларни ва қонуний манфаатларни амалга оширишда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимос баён этилган мурожаат.
Таклиф — давлат ва жамият фаолиятини такомиллаштиришга доир тавсияларни ўз ичига олган мурожаат.
Шикоят — бузилган ҳуқуқларни, эркинликларни тиклаш ва қонуний манфаатларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаб баён этилган мурожаат.
Мурожаатлар, уларнинг тури ва шаклидан қатъий назар, бир хил аҳамиятга эга.

Мурожаатларни бериш тартиби
Мурожаатлар уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш «UNIOCON.UZ» ДУК га берилади.
Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатни мустақил равишда беришга, шунингдек бу борадаги ваколатни ўз вакилига беришга ёхуд мурожаатни почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда юборишга ҳақли. Вояга етмаганлар, муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган шахсларнинг манфаатларини кўзлаб, мурожаатлар уларнинг қонуний вакиллари томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда берилиши мумкин.

Мурожаатга у бўйича илгари қабул қилинган мавжуд қарорлар ёки уларнинг кўчирма нусхалари, шунингдек уни кўриб чиқиш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатлар илова қилиниши мумкин, мазкур ҳужжатлар қайтарилмайди, мурожаат этувчи уларни қайтариш ҳақида ёзма ариза берган ҳоллар бундан мустасно. Мурожаат тааллуқлилиги бўйича бошқа давлат органига юборилганда, унга кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар илова қилиниши керак.

Мурожаатларни бериш муддатлари

Мурожаатларни бериш муддатлари, қоида тариқасида, белгиланмайди. Айрим ҳолларда, агар «UNICON.UZ»ДУК мурожаатни кўриб чиқиш бўйича имкониятларига, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ўз вақтида амалга ошириш ва ҳимоя қилишни таъминлаш заруратига боғлиқ бўлса, шунингдек қонунларда назарда тутилган бошқа асосларга кўра мурожаатни бериш муддати белгиланиши мумкин.

Мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби

«UNICON.UZ»ДУК келиб тушган мурожаатлар «UNICON.UZ»ДУК томонидан ёки унинг мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича мажбуриятлар зиммасига юклатилган мансабдор шахси томонидан кўриб чиқилади.

Қўйилган масалаларни ҳал этиш «UNICON.UZ»ДУК ваколат доирасига кирмайдиган мурожаатлар беш кунлик муддатдан кечиктирмай тегишли органларга юборилиб, бу ҳақда мурожаат этувчига ёзма ёхуд электрон шаклда хабар қилинади.

Мурожаатларни кўриб чиқиш учун асоссиз равишда бошқа давлат органларига ўтказиш ёхуд қарорлари ёки ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилинаётган органларга ёки мансабдор шахсларга юбориш тақиқланади.

Мурожаатни тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқиш учун қўшимча маълумотлар, маълумотномалар ва материалларга зарурат пайдо бўлган тақдирда, «UNICON.UZ»ДУК мансабдор шахси мурожаат этган жисмоний ёки юридик шахсдан, шунингдек ўз ваколатлари доирасида бошқа давлат органларидан қўшимча ахборотни сўраб олиши мумкин. Агар ахборот давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни ўз ичига олган бўлмаса, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларига, жамият ва давлат манфаатларига зарар етказмаса, «UNICON.UZ»ДУК, унинг мансабдор шахслари ўзларидан сўралаётган ахборотни ўн кун ичида тақдим этилишини таъминлайдилар.

Мурожаатни кўриб чиқишда «UNICON.UZ»ДУК масъуллари, зарур ҳолларда, мурожаат жойининг ўзига бориб кўриб чиқилишини таъминлаши мумкин.
Мурожаат этувчи ёки бошқа шахс йўқлигида мурожаатни кўриб чиқиш имкони бўлмаса, улар «UNICON.UZ» ДУК мансабдор шахси томонидан чақирилиши мумкин. Чақирилган мурожаат этувчи келмаган тақдирда, «UNICON.UZ»ДУК мансабдор шахси мурожаатни унинг иштирокисиз кўриб чиқиш имкони йўқлиги ҳақида жавоб юборади.

Мурожаатга жавобни «UNICON.UZ»ДУК раҳбари ёки бошқа ваколатли мансабдор шахси имзолайди.

Жисмоний ва юридик шахслар ўз мурожаатларини улар кўриб чиқилгунига қадар ва кўриб чиқилаётган вақтда мурожаат юзасидан қарор қабул қилингунига қадар ёзма ёхуд электрон шаклда ариза бериш орқали қайтариб олиш ҳуқуқига эга.

Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари

Ариза ёки шикоят «UNICON.UZ»ДУК келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.

Ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш учун текшириш ўтказиш, қўшимча материаллар сўраб олиш ёхуд бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда, уларни кўриб чиқиш муддатлари «UNICON.UZ»ДУК раҳбари томонидан истисно тариқасида узоғи билан бир ойга узайтирилиши мумкин, бу ҳақда мурожаат этувчига хабар қилинади.

Таклиф «UNICON.UZ»ДУК келиб тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади, қўшимча ўрганишни талаб этадиган таклифлар бундан мустасно, бу ҳақда таклифни киритган жисмоний ёки юридик шахсга ўн кунлик муддатда ёзма шаклда хабар қилинади.

Мурожаатларни кўрмай қолдириш

Қуйидаги мурожаатлар кўриб чиқилмайди:
аноним мурожаатлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари орқали берилган мурожаатлар, уларнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда;
қонунда белгиланган бошқа талабларга мувофиқ бўлмаган мурожаатлар.

«UNICON.UZ»ДУК манзили:
Тошкент, 100202, Богишамол кўчаси, 7а

Транспорт:
Метро: Бодомзор бекати. Мўлжал:  тест маркази.
Автобуслар: № 38, 50, 63, 115, 19, 152.
Тел.: (998 71) 235-93-07, факс (998 71) 239-8782

Тушлик: 13:00 - 14:00

Дам олиш кунлари: Шанба ва якшанба

Алоқа: Юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўлими масъул ходимлар — Сайдахмедова  Дилора ва Умарходжаева Умида
Тел.: (99871) 237-65-02
Факс: (998 71) 235-79-07
e-mail: info@unicon.uz

Девонхона: (998 71) 235-935-09
Электрон почта: info@unicon.uz

Раҳбарларнинг қабул кунлари ва соатлари:

Директор  Х.П. Хасанов  – чоршанба - 15.00-17.00
  
Директор ўринбосари  Б.Якубов-  пайшанба - 15.00-17.00 
 

Директор ўринбосари М. Джалалов  - сешанба - 15.00-17.00

Директор ўринбосари                           - сешанба - 11.00-13.00

Сифат бўйича бош менежмент С. Ш. Кутбитдинов – сешанба - 15.00-17.00