Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Марказ тўғрисида /  Бўш ўринлар

Бўш ўринлар

«UNICON.UZ» – ФАН-ТЕХНИКА ВА МАРКЕТИНГ ТАДҚИҚОТЛАРИ МАРКАЗИ
 
Таржималар бўлими таржимони вакант лавозимига танлов асосида ишга қабул қилади:
 
Таржималар бўлимининг асосий вазифалари: 
- ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасининг норматив ҳужжатлари, илмий-техник адабиётлар ва бошқа ҳужжатларни рус ва инглиз тилидан давлат тилига ҳамда давлат тилидан рус ва инглиз тилига таржима қилиш;
- «UNICON.UZ» ДУК бўлимлари томонидан давлат тилига таржима қилинган соҳа норматив ҳужжатлари, шунингдек чет тиллардан рус ва давлат тилига таржима қилинган чет эл стандартлари ва тавсияларини таҳрир қилиш;
- ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасининг норматив ҳужжатларини давлат тилида ишлаб чиқишда услубий ёрдам кўрсатиш;
- ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, қонун ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни давлат тилига таржима қилиш;
- алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида қўлланиладиган атамаларни давлат тилида жорий қилиш.
 
Танловда иштирок этиш учун умумий талаблар:
 
Олий маълумотли, (алоқа ва ахборотлаштириш ёки рус ва ўзбек тили филологияси)  техник ҳужжатларни таржима қилишда тажрибага эга бўлиши;
ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиши (инглиз тилини билиш ҳам мақсадга мувофиқ);
алоқа соҳасига оид хорижий адабиёт ва луғатлардан фойдаланишни билиши;
соҳага оид ҳужжатларни таржима ва таҳрир қилиш ишларини билиши;
замонавий ахборот воситаларидан фойдаланиш тажрибасига эга бўлган;
компьютерда ишлашни мукаммал билиши.
 
Ойлик маоши: штат жадвалига асосан
 
Иш вақти:  9.00 – 18.00
 
Лавозимга талабгорлар «UNICON.UZ» ДУК Ходимлар бўлимига мурожаат этишлари мумкин.
 
Маълумот учун телефон: 235-93-11
 
Манзил: Тошкент шаҳри, Боғишамол кўчаси, 7-а
115, 19, 63 - автобусларнинг «Бодомзор» бекати.