Продукты UZ

Описание Продукты UZ

E-KALIT

E-KALIT шифрлашнинг махфий калитларини ва электрон рақамли имзо (ЭРИ)ни муҳофазаланган ҳолда сақлаш талаб қилинадиган ахборот тизимлари билан биргаликда  фойдаланиш учун махсус ишлаб чиқилган аппарат-дастурий қурилма ҳисобланади.

Batafsil

S-FILES файлларни сақлаш тизими

Ишлаб чиқилган S-FILES тизими шахсий компьютер ёки ташқи дискдаги папкаларга ва файлларга рухсатсиз киришдан ҳимоя қилиш қилади ва хавфсизликни таъминлайди. Ҳозирги кунда республикада аналоглар мавжуд эмас.

Batafsil

Рақамли имзо

«UNICON.UZ» ДУК электрон имзо калитини рўйхатга олиш марказининг электрон имзо калитлари сертификатлари ITU-T X.509, RFC3279, RFC3280  халқаро тавсияларига мос келади. 

Batafsil

E-ijro электрон ҳужжат айланиш тизими

E-ijro идоралараро электрон ҳужжат айланиш тизими  

E-ijro - ҳужжат давлат органларининг ички электрон  ҳужжат айланиш тизимларини ўзаро интеграциялашуви  орқали идоралараро электрон ҳамкорликни таъминлашга мўлжалланган.

 

Batafsil

Е-ХАТ муҳофазаланган электрон почта тизими

Е-ХАТ муҳофазаланган электрон почта тизими Е-ХАТ тизими фойдаланувчилари ўртасида электрон хабарлар билан муҳофазаланган алмашинувни ташкил этиш учун мўлжалланган.

Batafsil

E-Hujjat электрон ҳужжат айланиши тизими

E-Hujjat электрон ҳужжат айланиши тизими легитим электрон ҳужжатлар билан алмашинувни ташкил этиш, шунингдек ташкилотда иш юритишнинг мавжуд тизимини такомиллаштириш ва автоматлаштириш учун мўлжалланган.

Batafsil

Ахборот ва коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиёт ва маркетинг бўйича атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғати

Ҳозирги пайтда иқтисодиёт ва маркетингнинг аҳамияти ахборот технологияларини кенг жорий қилиш асосида ошиб бормоқда. Бу ҳолат фан, таълим ва ишлаб чиқариш фаолияти номоддий элементларининг устувор ривожлантирилишини шарт қилиб қўяди.
Бизнинг мамлакатимиз ҳам бундан мустасно эмас, ҳозирги вақтда республикамизда замонавий жамиятни ривожлантиришнинг асосий воситаси сифатида иқтисодиёт ва маркетингга катта эътибор қаратилмоқда.
Атамашунослик жамият ҳаётининг барча соҳаларида, шу жумладан, иқтисодиёт ва маркетинг соҳасида сезиларли аҳамият касб этади. Иқтисодиёт ва маркетинг бўйича ишлаб чиқилган русча-ўзбекча изоҳли луғат иқтисодиёт ва маркетинг соҳасидаги мавжуд атамаларни умумлаштиришга бўлган дастлабки уринишдир, шу сабабли, мукаммал деб бўлмайди. Луғат ҳозирги амалий ҳаётда, ишбилармонлик муҳитида қўлланиладиган иқтисодий, молиявий, маркетинг ва ҳуқуқий тушунчаларнинг изоҳини ичига олади. Маркетинг фаолияти мазмунининг тавсифига, маркетинг бошқаруви асосларига, харидор хулқ-атвори назариясининг психологик ва иқтисодий жиҳатларига катта эътибор берилган. Анъанавий сўзлар билан бир қаторда, муомалага сўнгги йилларда кирган янги сўзларнинг киритилиши луғатнинг фарқлаб турадиган хусусиятидир.
 

Batafsil

Алоқа линиялари ва узатиш тизимларига оид атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғати

Тармоқ технологияларининг шиддатли ривожланиши, ўз навбатида, обзор ва реклама характеридаги қўплаб илмий мақолалар пайдо бўлишига туртки берди. Ўзбекистонда тармоқ мутахассислари янги технологияларни ўзлаштиришда хориж компанияларининг ускуна билан бирга ёки етказиб берувчи компанияларнинг ўқув марказларида бу технологияларни œрганиш мобайнида олинган оригинал материалларидан, шунингдек, халқаро электралоқа иттифоқининг ушбу технологиялар бўйича тавсиялар ва стандартлари материалларидан фойдаландилар. Бироқ, турли тармоқларнинг биргаликда ишлашини таъминловчи NGN концепцияси амалга оширилиши сабабли, транспорт технологиялар компьютер тармоқлари бўйича қўплаб мутахассисларни қизиқтириб қолди. Яна шуни ҳам таъкидлаш керакки, транспорт тармоқларда соф оптик функционал элементлардан кенг фойдаланиш, нафақат ишлаб чиқувчилардан, балки, аппаратурани монтаж қилиш ва ундан фойдаланишни таъминлайдиган оддий муҳандислардан тола оптикаси ва оптик технологиялар бўйича муайян билим, тушунча бўлишини талаб қилади. Ушбу барча омиллар алоқа линиялари ва узатиш тизимлари бўйича русча-ўзбекча изоҳли луғат яратиш заруратини юзага келтирди. 

Batafsil

Электрон ҳужжат айланишига оид атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғати

Электрон ҳужжат айланиши мавзуси йилдан йилга катта аҳамиятга эга бўлиб бормоқда. Электрон ҳужжат айланишининг автоматлаштирилган тизимлари бозори ўсяпти, янги тизимлар пайдо бўляпти.Ҳужжат айланишини бошқаришни автоматлаштириш зарурлиги тўғрисидаги масала аллақачон амалиётга киритилган ва кўплаб корхоналарда электрон ҳужжат айланиши тизими жорий этилган. Бу эса ҳужжатлар билан ишлашда янги технологиянинг афзаллигини баҳолаш имконини беради. Электрон ҳужжат айланиши ҳаётнинг барча соҳаларини: савдо, бошқарув, банк фаолияти, давлат органларининг иши ва шу кабиларни  қамраб олади.
 Лекин, республикада ҳанузгача бу соҳада қўлланиладиган ягона атамалар мавжуд эмаслиги натижасида, электрон ҳужжат айланишида қўлланиладиган айрим атамаларни турлича тушуниш, улардан нотўғри фойдаланиш ҳоллари учраб турар эди.
 Шу кунга қадар,  ҳужжат айланиши соҳасидаги норматив ҳужжатлар, асосан, қоғозда расмийлаштирилган ҳужжатлар билан иш юритишга мўлжалланганлиги сабабли, электрон ҳужжат айланишида қўлланиладиган тушунчалар мавжуд эмас ёки етарли даражада ёритилмаган эди.
 

Batafsil

Дастурлашга оид атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғати

Инсон фаолиятининг турли соҳаларида ҳисоблаш техникасининг кенг қўлланилиши, ишлаб чиқаришни, турли технологик жараёнлар ва тизимларни бошқариш, амалда фан ва техниканинг барча соҳаларида рақамли ва символли ахборотни қайта ишлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш имконини берадиган ҳисоблаш техникасининг ривожланиши билан изоҳланади. Инсон ўз фаолияти жараёнида қабул қилиши ва қайта ишлаши керак бўлган ахборот ҳажми  муттасил ошиб бормоқда. Ахборот ҳозирги пайтда энг муҳим ресурслардан бирига, ахборот тизимлари эса, фаолиятнинг деярли барча соҳаларида зарур инструментга айланди.

Batafsil

Радиотўлқинларнинг тарқалиши ва антенна-фидер қурилмаларига оид атамаларнинг инглизча-русча-ўзбекча қисқача луғати 2-қисм

хирги ўн йил ичида радиоэлектроника ва хусусан, унинг соҳаси бўлган антенна-тўлқинўтказгич техникаси тез суръат билан ривожланаётганлиги кузатилмоқда. Антенна-тўлқинўтказгич қурилмаларининг назарияси ва амалиёти халқаро илмий-техника адабиётида кенг ёритиб берилган. Мавжуд луғатлар антенна-тўлқинўтказгич техникаси масалалари билан шуғулланувчи китобхонларнинг эҳтиёжини тўлиқ қондира олмайди. 

Batafsil

Радиотўлқинларнинг тарқалиши ва антенна-фидер қурилмаларига оид атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғати 1-қисм

Антенна техникасининг ривожланиши радионинг барча эволюцияси мобайнида антенна қурилмалари назариясини ривожлантириш билан узвий боғлиқ бўлган.
Генрих Герцнинг электромагнит тўлқинлар мавжудлигининг экспериментал исботи бўйича биринчи иши диполни ўрганиш бўйича наза-рий изланишлар билан тўлдирилган эди. Александр Степанович Попов (1859-1906 йй.) томонидан радио кашф қилинишининг асосий элементла-ридан бири қабул қилувчи антенна ҳисобланган. Антеннанинг Герц вибра-тори ва қабул қилувчи контур билан уланиши А.С.Поповга радиоалоқа линияларининг узунлигини оширишга, лабораториядан четга чиқишга ва шу билан техника соҳасида янгилик сифатида радиотелеграфия ва радио-техникага асос солишга имкон берди.
Антенна қурилмаларининг техникаси радио кашф қилинган вақтдан бошлаб катта ва мураккаб йўлни босиб ўтди. Тўлқинларнинг янги диапа-зонларини ўзлаштириш, радиотехниканинг янги татбиқ этилиши ҳар доим ҳам эскиларини такомиллаштиришни тақозо этган ва янги антенна қурил-маларининг пайдо бўлишига олиб келган.
 

Batafsil

Нанотехнологияларга оид атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғати

Ривожланган мамлакатларда яқин келажакда нанотехнологиялар бўйича ишлар натижалари тутадиган ўриннинг аҳамиятини англаб етиш, давлат томонидан  қўллаб-қувватлаш асосида уларни ривожлантириш бўйича кенг кўламли дастурлар ишлаб чиқилишига олиб келди. АҚШ да 2000 йилда Миллий нанотехнологик ташаббус деб номланган, узоқ муддатли комплекс дастур қабул қилинди. Шу каби дастурлар Европа Иттифоқи мамлакатлари, Япония, Хитой, Бразилия ва бошқа қатор мамлакатлар томонидан ҳам қабул қилинди.
Янги нанотехнологиялар компьютер-ахборот технологиялари ва биотехнологиялар билан бир қаторда, XXI асрда илмий-техник инқилобнинг асоси ҳисобланади. 
 

Batafsil

Радиорелели тизимларга оид атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғати

 Луғат Атамашунослик ва луғатлар хизмати, шунингдек, «UNICON.UZ» ДУК бошқа мутахассисларининг меҳнати самарасидир. Луғатни ишлаб чиқишда техникага оид адабиётлардан ва ўқув қўлланмалардан, Халқаро телекоммуникациялар иттифоқи тавсияларидан ҳамда Интернет материалларидан фойдаланилди.
  Луғат рус тили алифбоси тартибида жойлаштирилган алоҳида луғат кўринишидаги мақолалар тартибида тузилган. Чап тарафда атама уч тилда −  рус, ўзбек ва инглиз тилларида берилган; ўнг тарафда эса шу атаманинг изоҳи рус ва ўзбек (лотин ва крилл алифбосида) тилларида келтирилган. Айрим ҳолларда, маъноси жиҳатидан бир-бирига яқин  атамалар изоҳлари билан берилган, чунки техник адабиётларда бундай атамаларнинг ўхшашлари учраб туради. 
 

Batafsil

Оптоэлектроникага оид рус-узбек изоҳли луғат

Оптоэлектрониканинг шиддатли ривожланиши ҳамда оптик толали тизимларнинг алоқа ва ахборотлаштиришда кенг қўлланилиши оптоэлектроника бўйича русча-ўзбекча изоҳли луғатни ишлаб чиқиш долзарблигини белгилади.
 Тақдим этиладиган изоҳли луғат фан ва техниканинг квант ва классик механика, қаттиқ жисмлар физикаси, атомлар ва молекулалар физикаси, радиоспектроскопия, информатика, тиббиёт, космик техника каби қўшни соҳалари термино-логиясини ичига олади.
 Луғатни тузишда оптика ва оптоэлектроникада сўнгги ўн йилликда очилган янги усуллар ҳамда ҳодисалар билан, оптоэлектрон асбобларнинг принципиал жиҳатдан янги элемент базаси ва схемотехникасининг яратилиши билан боғлиқ атамашуносикка катта эътибор қаратилди. Луғатни тайёрлашда илмий мақолалар материалларидан, докладлар, диссертациялар тезисларидан, Интернет тармоғида жойлаштирилган турли луғатлар ва глоссарийлардан фойдаланилди. Материални танлашда муаллиф ўзининг оптоэлектроника соҳасидаги илмий тажрибасига таянди. Шу сабабли, оптоэлектроника бўйича атамалар луғатини такомиллаштириш юзасидан билдириладиган таклиф ва мулоҳазаларни миннатдорчилик билан қабул қиламиз. 
 Луғатда оптоэлектроника, ахборотни оптик қайта ишлаш усуллари, электроника ва фаннинг қўшни соҳалари бўйича 2000 га яқин атама келтирилган. 
 Луғат оптоэлектроника, лазер техникаси, тола оптикаси соҳасидаги илмий ходимлар, мутахассислар ва илм-фаннинг қўшни тармоқлари мутахассислари, техника олий ўқув юртларининг ўқитувчилари, магистрантлари ва талабалари учун мўлжалланган.

Batafsil

Мобил алоқа тизимларига оид атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғати

Телекоммуникацион технологиялар шиддатли ривожланаётган ва жамиятнинг умумий ахборотлаштирилиши юз бераётган ҳозирги кунда мобил алоқага бўлган талаб кундан-кунга ошиб бормоқда. Янги мобил технологияларнинг тез суръатларда ривожланиши ва ҳамма ерда жорий қилиниши  алоқа хизматларидан вақт ҳамда қаерда бўлишликдан қатъи назар, фойдалана олиш мумкинлигини белгилаб берди. Бугунги кунда анъанавий овозли алоқа хизматлари билан бир қаторда, маълумотлар узатиш, видеоконференцалоқа, Internet дан фойдаланиш ва кўплаб бошқа хизматларнинг тақдим этилаётганлиги ҳеч кимни ажаблантирмайди.

Batafsil

Сифат менежментига оид атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғати

Сўнгги икки ўн йиллик ичида сифат менежменти ривожланишнинг мислсиз юқори суръатлари билан тавсифланади. Табиийки, сифат менежменти соҳасидаги атамаларнинг бир хил талқин қилинмаслиги сифат менежменти бўйича норматив ҳужжатларни жорий қилиш ва улардан амалда фойдаланиш бўйича муайян қийинчиликларни юзага келтиради. Талқин қилишнинг аниқланган бир хил бўлмаслиги қисман, сифат менежменти дунёнинг турли мамлакатларидаги турли корхоналарда, фаолиятнинг турли соҳаларида қўлланилиши билан боғлиқ, чунки уларнинг ҳар бирида бу соҳа бўйича специфик терминология ва атамаларни ўзига хос тушуниш шаклланган.
Сифат менежменти соҳасидаги барқарор тушунчалар Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ИСО)нинг норматив ҳужжатларида, шунингдек, стандартлаштириш бўйича миллий ташкилотларда мустаҳкамлаб қўйилади. Бугунги кунга келиб, Халқаро стандартлаштириш ташкилотининг барча стандартлари ичида сифат менежменти бўйича стандартларга талаб жуда ошиб кетди. Ушбу халқаро ташкилотнинг маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда дунёнинг 178 мамлакатидаги 1,5 миллиондан ортиқ ташкилот бу стандартларнинг талабларига мувофиқлик сертификатларини олди.
 

Batafsil

Ахборот технологияси. Операцион тизимлар инглизча-русча-ўзбекча изоҳли луғат 

Ишлаб чиқилган инглизча-русча-ўзбекча изоҳли луғат ахборот технологияларининг турли соҳаларидаги 2000 га яқин терминни ўз ичига олади. Луғат  мутахассислар учун ҳам, ўрганувчилар учун ҳам мўлжалланган. Унда келтирилган терминлар асосан операцион тизим, шуниингдек фойдаланувчининг график интерфейси, техник воситалари, стандарт дастурий таъминот, тармоқ ва Интернет, маълумотлар базаси ва маълумотлар базасини бошқариш субъекти, дастурлаш тили ва муҳити, технология мультимедиасини қамраб олган.

Batafsil

Толковый словарь терминов по сетям передачи данных

Жамиятнинг замонавий динамик ривожланиш шароитларида ахборот моддий ва энергетик анъанавий ресурслар каби, стратегик ресурс бўлиб қолмоқда. Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) жамият ҳаётининг ажралмас қисми ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини бошқариш унумдорлигини ошириш воситаси ҳисобланади. Агар яқин ўтмишда телекоммуникация тармоқларидан овозли трафикни транспортирлашда фойдаланилган бўлса, ҳозирги вақтда узатилаётган трафикнинг муҳим қисмини маълумотлар ташкил қилади. Халқаро етакчи мутахассисларнинг маълумотларига кўра телекоммуникация тармоқлари асосан маълумот узатиш тармоқларидир, унда маълумотлар трафикининг ҳажми овозлига нисбатан жадаллик билан ўсмоқда.
 Узатилаётган ахборотнинг сони ва тезлигига бўлган эҳтиёж пакетлар коммутациясига эга маълумот узатиш тармоқларининг жуда тез ўсишига олиб келади.
 

Batafsil

Ахборот хавфсизлигига оид атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғати

Луғат Атамашунослик ва луғатлар хизмати мутахассисларининг, шунингдек, Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари Маркази бошқа бир гуруҳ  мутахассисларининг меҳнати самарасидир.
Луғат алифбо тартибида жойлаштирилган 1400 га яқин атамани ўз ичига олади. Луғатда рус ва ўзбек тилларидаги атамалар ва таърифлар ҳамда шу атамаларнинг инглиз тилидаги муқобиллари келтирилган.
 

Batafsil

Йўлдошли алоқага оид атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғати

Телекоммуникацияларнинг замонавий ҳолати ва ривожланишининг муҳимлиги турли ахборотларни олиш, ишлов бериш, етказиб бериш соҳасидаги узлуксиз яқинлашиш ва ўзаро кириб бориш фонидаги содир бўладиган хизматлар, тизимлар, воситалар, алоқа технологиялари турларининг ҳар томонлама интеграцияси ҳисобланади. Бу жараён электроника, ахборотга ишлов бериш, оптик толали, йўлдош ва ер усти радиоалоқасидаги янги ютуқлар туфайли мумкин бўлди.
Йўлдошли алоқа тизимларини лойиҳалаштириш ва жорий этишда уларни ер тармоқлари билан, энг аввало, у ёки бу даражадаги коммутация марказлари ёки узеллари билан улашга, шунингдек, тармоқ интерфейслари, алмашув протоколлари ва сигнализация учун халқаро стандартлардан фойдаланишга алоҳида эътибор берилади.
 

Batafsil

«Радиотехникага оид атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғати»

«Радиотехникага оид атамаларнинг русча-ўзбекча  изоҳли луғати» республикада биринчи марта нашр этиляпти. Луғат «UNICON.UZ» ДУК Атамашунослик ва луғатлар хизмати  мутахассислари ва Марказнинг бошқа мутахассислари томонидан тузилган. Луғатни ишлаб чиқишда  турли нашрлардан, маълумотнома хакратеридаги адабиётлардан, ўқув қўлланмалардан ва Интернет материалларидан фойдаланилган.  

Batafsil

Радиочастота спектри, радиоэлектрон воситалар ва электромагнит мослашувга оид атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғати

Ушбу луғатга киритилган атама ва уларнинг таърифлари ёки тушунчалар радиоалоқа тилининг лексика тизимига киради. Луғатда:  
– радиочастота спектри (РЧС) ва ундан радиоалоқа хизматлари мақсадларида фойдаланиш;
– радиоэлектрон воситалар (РЭС) нинг таърифи;
– электромагнит мослашув (ЭММ) ва электромагнит вазият характеристикаси мавзулари бўйича асосий тушунчалар ва уларнинг изоҳлари келтирилган.
 

Batafsil

Ҳисоблаш техникасига оид атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғати

Ишлаб чиқилган «Ҳисоблаш техникасига оид атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғати» биринчи марта нашр қилинмоқда ва нафақат алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси мутахассислари, илмий ходимлар, таржимонлар учун, балки компьютер тизимларидан фойдаланувчиларнинг кенг доираси учун ҳам мўлжалланган.
 Атамаларни танлаш жараёнида ҳам компьютер тизимлари ва компьютерларнинг аппарат воситаларига тааллуқли атамалардан, ҳам компьютерлардан фойдаланувчилар ҳар куни иш кўрадиган, айнан улар учун зарур, фойдали бўлган, ўзаро боғланган соҳаларда қўлланиладиган атамалардан ҳам фойдаланилди. Бундай ўзаро боғланган соҳаларга компьютерларнинг асосий функционал қуйи тизимлари (компонентлари) (операцион тизимлар, билимлар ва маълумотлар базалари, драйверлар, турли мақсадлардаги амалий, инструментал ва хизматга оид дастурлар); кўп  машинали ҳисоблаш тизимлари ва компьютер тармоқлари; дастурлаш тиллари ҳамда воситалари; ахборотни тақдим этиш усуллари ва қайта ишлаш алгоритмлари; шахсий компьютер ва ҳисоблаш тармоғи билан ишлаш кўникмалари киради.

Batafsil

Телекоммуникацияларга оид атамалар қисқартмаларининг инглизча-русча-ўзбекча луғати

Телекоммуникация соҳасидаги замонавий илмий-техник адабиётларда атамаларнинг қисқартмалари (аббревиатура ва акронимлар) кенг тарқалди. Бу, айниқса, алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси нашрларида, шунингдек, Халқаро электр алоқа иттифоқи нашрларида  кўзга яққол ташланади.
«Телекоммуникацияларга оид инглизча-русча-ўзбекча қисқартмалар луғати» Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари марказининг Атамашунослик ва луғатлар хизмати томонидан шундай қисқартмалар билан боғлиқ  ишларни енгиллаштириш учун ишлаб чиқилди.

Batafsil

Телекоммуникация ускуналарининг электр таъминотига оид атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғати

Ўзбекистон Республикаси Марказий Осиёнинг истиқболли минтақаларидан бири сифатида, энергетик электроника ривожланишининг устувор йўналишларидан четда тура олмайди. Шу сабабли, республикада юқори кучланишли электрониканинг замонавий элемент базасидан фойдаланиш илғор тажрибасини республиканинг олий ва ўрта махсус ўқув юртларида жорий этишга имкон берувчи ўзбек ва рус тилларидаги дарсликлар, ўқув ва методик қўлланмалар яратишга эҳтиёж мавжуд.

Batafsil

«Коммутация тизимларига оид атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғати»

«Коммутация тизимларига оид атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғати» биринчи марта нашр қилинмоқда. Луғат «UNICON.UZ» ДУК атамашунослик ва луғатлар хизмати мутахассислари ва бошқа мутахассисларининг меҳнати самарасидир. Луғатни яратишда техника адабиётларидан ва ўқув қўлланмаларидан, Халқаро телекоммуникациялар иттифоқи тавсиялари ҳамда Интернет материалларидан фойдаланилди.  

Batafsil

«Симсиз фойдаланиш тизимларига оид атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғати»

«Симсиз  фойдаланиш тизимларига оид атамаларнинг русча-ўзбекча  изоҳли луғати» биринчи марта нашр қилинмоқда. Луғат «UNICON.UZ» ДУК Атамашунослик ва луғатлар хизмати  мутахассислари ва Марказнинг бошқа мутахассисларининг меҳнати самараси. Луғатни ишлаб чиқишда  техникага оид адабиётлардан ва ўқув қўлланмалардан, Халқаро   телекоммуникациялар иттифоқи тавсияларидан ҳамда Интернет материалларидан фойдаланилган.  

Batafsil