E-Hujjat электрон ҳужжат айланиш тизими

Тизимда «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги ва «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги қонунларнинг талабларига мувофиқ электрон ҳужжатларнинг юридик жиҳатдан аҳамиятлилигини таъминлаш мақсадида бу ҳужжатларни имзолаш учун электрон рақамли имзо қўлланилади.

E-Hujjat тизими, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси томонидан 1999-йилнинг 29-март ойида 140-сон қарори билан тасдиқланган норматив ҳужжатларга мувофиқ иш юритилиши ва ҳужжатлар ижросини назорат қилиш талабларига жавоб беради.

E-Hujjat электрон ҳужжат айланиши тизимининг асосий функциялари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
- электрон ҳужжатнинг яратилиши;
- электрон ҳужжат учун вазифаларни шакллантириш;
- ҳужжатни рўйхатга олиш ва раҳбарлар имзосини қўйиш;
- электрон ҳужжатларнинг бажарилиши;
- электрон ҳужжатларни келишиш ва имзолаш;
- электрон ҳужжатлар бажарилишини марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган тарзда назорат қилиш.

Тизим, шунингдек қуйидагиларни таъминлайди:
- архив иш юритилишига кўра ҳужжатларнинг электрон архивини юритиш;
- электрон ҳужжатларни сақлаш ва қидириш;
- ижро интизоми бўйича ҳисоботларни шакллантириш ва б.