---

Тавсия этилаётган «Электрон ҳужжат айланишига оид атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғати» барча қизиқиш билдирган шахсларга электрон ҳужжат айланишида кенг қўлланиладиган, ягона изоҳга эга замонавий  тушунчалар билан танишиш имконини беради.
  Луғат тўлиқ, батафсил ишлаб чиқилган маълумотномани ўзида акс эттиради.
 Бир нечта изоҳ талаб этадиган атамаларга атаманинг барча муҳим аҳамиятларини акс эттирувчи изоҳлари келтирилган.
Электрон ҳужжатни, оддий (қоғоздаги) ҳужжатдан фарқли равишда, муҳр ёки имзо билан тасдиқлаш мумкин эмас. Шу сабабли, бу функция электрон рақамли имзо (ЭРИ) орқали бажарилишини инобатга олган ҳолда, ушбу луғатда электрон рақамли имзо билан боғлиқ тушунчалар ҳам кўриб чиқилган.
 Электрон ҳужжат айланишининг автоматлаштирилган тизими, унинг ташкилотга келиб тушган вақтидан то йўқ қилинишигача ёки Давлат томонидан сақланиши учун топширилишигача бўлган барча жараёнларни қамраб олиши керак, шунинг учун, луғат иш юритиш, ҳужжат айланиши ва архивда сақлаш билан боғлиқ атамаларни ҳам ўз ичига олади.
 Луғат, электрон ҳужжат айланиши тизимини ишлаб чиқувчиларга ва ундан фойдаланувчиларга электрон ҳужжат айланиши тизимларини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва ундан фойдаланиш даврида атамаларни тўғри талқин этишга ёрдам беради, деган умиддамиз.
А.Файзуллаевнинг умумий таҳрири остида. Луғат Р.Миндуллина томонидан тузилди, А.Нигманов, Ё.Аҳмедова,  М.Хожиевалар томонидан таржима ва таҳрир қилинди. Компьютер ишлари: М.Хожиева Тақризчи: физика-математика фанлари доктори, профессор Ш.Назиров