Яратилиш тарихи

1992 йилда алоқа ва ахборотлаштириш соҳасининг илмий ташкилоти сифатида Илмий-тадқиқот маркази (ИТМ) ташкил этилди.

Марказ яратилганидан бери халқаро ҳужжатлар билан уйғунлаштирилган тармоқнинг норматив-ҳуқуқий ва қонун ҳужжатлари базасини яратиш бўйича ишлар, янги телекоммуникация технологияларини ривожлантириш ва жорий қилишнинг устувор йўналишлари бўйича илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш Марказнинг асосий вазифалари сифатида белгиланди.

1994—1996 йилларда ИТМ Фарғона, Сирдарё, Андижон, Бухоро ва Тошкент вилоятларининг шаҳарларида телекоммуникация тармоқларини реконструкция қилиш ишларида фаол иштирок этди.

1995 йилда Марказ қошида Телекоммуникация техник воситаларини сертификатлаштириш органи, сўнг 1996 йилда – Сертификатлаштириш синов маркази (ССМ) ташкил этилди, уларнинг иккиси ҳам Ўзстандарт агентлигида аккредитациядан ўтказилди.

1997 йилда ИТМ соҳанинг стандартлаштириш бўйича таянч ташкилоти ва асос метрология хизмати сифатида Ўзстандарт агентлигида рўйхатга олинган.

1997 йилнинг август ойида алоқа соҳасидаги қайта ўзгартиришлар ва Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигининг Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигига қайта номланиши муносабати билан ИТМ, унга янги вазифалар юкланган ҳолда, Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази (ФТМТМ) номи билан қайта номланди.

1998 йилда «Ахборотнома» тармоқ бюллетенини чоп этиш бошланди.

1998 йилда ФТМТМ 9000 сериясидаги ИСО халқаро стандартлари асосида тармоқда сифат тизимини яратиш ва қўллаш бўйича асосий ташкилот сифатида белгиланди.

1999 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан ФТМТМ иштирокида ишлаб чиқилган «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди.

2001 йилда Франция давлати томонидан ажратилган грант бўйича «Чорвоқ» РТСда қуввати 5 киловаттдан иборат биринчи тажрибали шамол-қуёш қурилмаси қурилди.

2002 йилдан 2004 йилгача давр мобайнида ФТМТМ иштирокида Ўзбекистон Республикасининг «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги, «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги, «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги, «Электрон тижорат тўғрисида»ги қонунлари ишлаб чиқилди.  

2002 йилда электромагнит мослашувини таҳлил қилиш хизмати ташкил этилди.

2005 йилда қуйидагилар ташкил этилди:
- «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Қонунни амалга ошириш мақсадида алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида Электрон рақамли имзо калитларини рўйхатга олиш маркази, бунда ФТМТМ электрон рақамли имзони қўллаш соҳасида Ўзбекистон республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг ижроия органи сифатида белгиланди;
 

2006 йилда маълумотларни шифрлаш алгоритми бўйича биринчи давлат стангдарти ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Миллий криптопровайдер ишлаб чиқилди.

2007 йили «Ахбороткоммуникациялар: Тармоқлар, Технологиялар, Ечимлар» соҳа журнали ташкил этилди. Электрон ҳужжат айланиш тизими «E-Hujjat» биринчи кўриниши чиқди ва тажрибада қўллаш учун биринчи шартнома тузилди.

2009 йили - "UNICON.UZ" давлат унитар корхона янги бренди яратилди. Шу йили:

- ҳимояланган электрон почта «Е-Хат»;

- файлларни сақлаш ҳимоя тизими «HIMFAYL»;

- аппарат-дастурий мослама «E-kalit» ишлаб чиқилди.

- умумий ва махсус техник регламентлар «Телекоммуникация ускуналарига талаблар», «Электромагнит  мослашувчанлик тўғрисида», «Очиқ калитлар инфраструктурасига талаблар» ва «Почта алоқасида хавфсизлик талаблари»ни ишлаб чиқиш бошланди.

2011 йили Акс-садосиз экранли камерали лаборатория мажмуаси Сертификация синов маркази ишга тушди.

2013 йили «Е-Хсуд» ахборот тизими ишлаб чиқилиши бошланди.

2015 йили «E-IJRO» платформаси негизида идоралараро ягона электрон ўзаро тизими ишлаб чиқилди.

2017 йили «E-IJRO» негизида миллий тизим «IJRO.GOV.UZ» ишлаб чиқилди.

2018 йили. “Web A Calibley” технология асосида шифрлаш браузери учун дастурий модулга UZ.SMT. 01.215.0954787 26.11 2018й мувофиқлик сертификати  берилди.