Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Ахборот ресурслари

Ахборот ресурслари

Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасини актив илмий ва инновацион фаолиятсиз ривожлантириш мумкин эмас. Маълумки, ахборотлаштириш муаммоларини ўрганиш, ахборотни узатиш, унга ишлов бериш ва муҳофаза қилиш технологияларини ишлаб чиқариш, интеллектуал тизимларни яратиш фан ва технологияларни ривожлантиришнинг долзарб йўналишларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг «UNICON.UZ» маркази соҳанинг етакчи ташкилоти сифатида илмий-тадқиқот ишларини олиб боради ва телекоммуникациялар, ахборот хавфсизлиги, радиоалоқа ва электромагнит мослашувчанлик, электрон рақамли имзо ва электрон ҳужжат айланиши каби ва бошқа йўналишлар бўйича норматив ҳужжатлар ишлаб чиқаради.

Соҳанинг норматив базасини ривожлантириш ва мукаммаллаштириш мақсадида алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектлар таклифлари асосида ҳар йили Стандартлаштириш бўйича таянч ташкилоти Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида норматив ҳужжатлар ишлаб чиқариш (қайта кўриб чиқиш) режасини тузади.

 Марказ томонидан ишлаб чиқилган норматив ҳужжатлар алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси норматив ҳужжатларининг автоматлаштирилган маълумотлар банкида сақланади.

 «UNICON.UZ» маркази илмий кадрлар тайёрлаш масаласига катта эътибор қаратади. Марказ ходимлари томонидан ҳар чоракда нашр қилинадиган «Ахбороткоммуникациялар: тармоқлар, технологиялар, ечимлар» журналида ва ва бошқа илмий нашрларда мунтазам эълон қилинадиган бир қатор илмий мақолалар тайёрланган.