Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Ахборот ресурслари /  Илмий-тадқиқот ишланмалари

Илмий-тадқиқот ишланмалари

Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасини корхоналарнинг фаол илмий ва инновацион фаолиятисиз ривожлантириш мумкин эмас. Бу соҳанинг илмий даражаси юқорилиги билан изоҳланади. Маълумки, ахборотлаштириш муаммоларини тадқиқ қилиш, ахборотни узатиш, ишлов бериш ва муҳофаза қилиш технологияларини ишлаб чиқиш, интеллектуал тизимларни яратиш фан ва технологияларни ривожлантиришнинг долзарб йўналишларидан бири бўлиб ҳисобланади.

Фан ва технология соҳасида қўйилган масалаларни бажариш мақсадида 1992 йилдан Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази фаолият кўрсатмоқда. Қисқа муддат ичида «UNICON.UZ» маркази ташкил топган вақтдан бошлаб, Ўзбекистонда қўйилган масалаларни ҳал қилиш учун потенциалга эга етакчи илмий-техник ташкилотига айланди.

Марказ халқаро аренада фаол фаолият олиб бормоқда, у Марказий илмий-тадқиқот алоқа интитути (МИТАИ) ва унинг филиаллари, Тармоқлараро илмий-ахборот маркази (ТИАМ), Москва алоқа ва ахборотлаштириш техника университети, Радио илмий техника институти (РИТИ) ва унинг филиаллари каби илмий ташкилотлар билан илмий алоқалар ўрнатган.

Ўзбекистон республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси томонидан ҳар йили турли йўналишлар бўйича илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш режалаштирилган. 2010 йилда қуйидаги йўналишлар бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб бориляпти:

– «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги қонун қабул қилиниши муносабати билан алоқа ва ахборотлаштириш соҳасини стандартлаштириш тизимини ислоҳ қилиш;
– Ўзбекистон телекоммуникациялар тармоғини ривожлантиришнинг тизим-тармоқ  масалаларини тадқиқ қилиш;
– Рақамли телевизион ва товушли радиоэшиттиришни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
– Ахбороткоммуникацияларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш методлари ва воситалари;
– Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасини ривожлантиришнинг иқтисодий жиҳатлари.

Аввал ишлаб чиқилган лойиҳалар рўйхати