Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Ахборот ресурслари /  Норматив ҳужжатлар

Норматив ҳужжатлар

Соҳанинг норматив базасини ривожлантириш ва такомиллаштириш мақсадида алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектлар таклифлари асосида ҳар йили Стандартлаштириш таянч ташкилоти Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида норматив ҳужжатлар ишлаб чиқиш (қайта кўриб чиқиш) режасини тузади.

Норматив ҳужжатлар телекоммуникациялар ва электрон ҳужжат айланиши, электрон рақамли имзо, ахборот хавфсизлиги,  радиоалоқа ва электромагнит мослашуви ва ш.к. йўналишларни ўз ичига олади.

Умумдавлат стандартлар таснифлагичига мувофиқ алоқа ва ахборотлаштириш соҳасининг норматив ҳужжатларини қуйидаги йÿналишлар бўйича таснифлаш мумкин:

– алоқа ва ахборотлаштириш соҳасининг турли йўналишларида атамашунослик бÿйича;
– турли хизматларни   кўрсатишда нархларни белгилаш, ÿзаро  ҳисоб-китоб бÿйича;
– телекоммуникациялар техник воситаларини сертификатлаш бÿйича;
– алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида статистик ҳисобот бÿйича;
– почта алоқаси бÿйича;
– алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида меҳнатни муҳофаза қилиш тизими бўйича;
– алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида стандартлаштириш тизими бўйича;
– алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида ÿлчашлар бирлилигини  таъминлаш бÿйича;
– оптик-толали алоқа бўйича;
– телекоммуникациялар бÿйича;
– радиоалоқа ва телевидение бÿйича;
– ахборот технологиялари бÿйича;
– қурилиш бÿйича.

Марказда соҳа норматив ҳужжатларининг фонди, жумладан Интернет тармоғида http//nh.unicon.uz/ адрес бÿйича жойлаштирилган очиқ ва текин фойдалана олиш, кÿриб чиқиш ва кÿчириб олиш имкониятига эга электрон варианти тузилган.

Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида ишлаб чиқилган норматив ҳужжатларни қўллаш (қайта кўриб чиқиш, ўзгартиришлар киритиш, амал қилиш муддатини узайтириш ёки бекор қилиш тўғрисида ) қарор қабул қилиш мақсадида мунтазам равишда уларнинг текшируви ўтказилади.