«Миллий статистика тизими: назария ва амалиёт» мавзусида давра суҳбати

28.02.2019
27-февраль куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида «Миллий статистика тизими: назария ва амалиёт» мавзусида «Давра суҳбати» бўлиб ўтди. Тадбирда Давлат статистика қўмитаси, Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари маркази ходимлари, ТАТУ ўқитувчилари ва талабалари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Давра суҳбатида таъкидланганидек, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017-йил 31-июлдаги «Ўзбекистон  Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори соҳа фаолиятини янги босқичга кўтариш, статистика ахборотларини йиғиш, тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш ҳамда уларни Интернет тармоғи, оммавий ахборот воситалари ва маҳаллий телеканаллар орқали кенг тарқатишни янада такомиллаштиришга хизмат қилмоқда. Шунингдек, бугунги «Ахборот асри»да статистик ахборотларнинг эркинлиги, ошкоралигини таъминлаш, мамлакатимизнинг ривожланиш кўрсаткичларини халқаро статистик тўпламларда чоп этиш ҳамда турли йўналишдаги рейтингларда акс эттиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шундан келиб чиқиб, халқаро статистик, иқтисодий ва молиявий ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамланмоқда.

Тадбирда Давлат статистика қўмитаси вакиллари талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг саволларига атрофлича жавоб бердилар.

 


Дата: 2019-02-28 19:44:31