ТАТУда Жанубий Кореялик профессор фаолият юрита бошлади

28.02.2019
Жанубий Кореялик профессор Чои Wон-Гун Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида жорий йилнинг баҳорги семестридан “АКТ соҳасида иқтисодиёт” кафедрасида фаолият юрита бошлади.

Чой Вон-Гун АКТ соҳасида иқтисодиёт ва менеджмент факултети талабаларига “Иқтисодиёт назарияси” ҳамда “Бошқарув ҳисоби” фанларидан инглиз тилида маъруза машғулотларини олиб бормоқда.
Профессор Чой Вон-Гун 1980-1985 йилларда Жанубий Кореянинг Ёнсеи университетида бакалавриатурани ва 1986-1988 йилларда Франциянинг Ницце университетида магистратурани тамомлаган. 1993-йилда Франциянинг Париж 1 университетида “Молия” мутахассислиги бўйича PhD илмий унвонини олган.

Манба: Ахборот хизмати


Дата: 2019-02-28 19:51:22