Ватан ҳимоячилари куни шарафига

14.01.2019

Алоқа тарихи музейида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети махсус факультети ҳамда «Ўзбектелеком» АК билан ҳамкорликда 14-январь – Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллигига бағишланган ҳарбий-ватанпарварлик тадбири ўтказилди.

Тадбир Ўзбекистон минтақалари билан видеоконференцалоқа сеанси сифатида ташкил этилди.

Тадбирда ТАТУ проректори, Махсус факультет бошлиғи Ҳ.Муҳитдинов ва «Ўзбектелеком» АК истиқболли ривожланиш ва инновациялар бўйича директори вазифасини бажарувчи Ж.Махсудов сўзга чиқдилар. Барчани 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни умумхалқ байрами билан муборакбод этдилар. Бу байрам миллионлаб юртдошларимиз учун Ватанга жасорат, мардлик, ватанпарварлик ва фидокорлик рамзи эканини таъкидлаб ўтдилар.

ТАТУ махсус факултети бошлиғи ўринбосари, подполковник Й.Холиков миллий армиямиз тарихи, олиб борилаётган ислоҳотлар натижалари, Қуролли Кучларимизнинг мамлакатимиз тинчлиги ва осойишталигини ҳимоя қилишдаги салоҳияти, ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва муносиб инсонни шакллантиришда армиянинг роли ҳақида сўзлаб берди.

Ҳарбий хизмат – бу мардлик, жасурлик, фидоийлик, жасорат ва садоқат мактаби эканлиги мисолларда кўрсатилди.
Йиғилишда ТАТУ махсус факультети курсантлари орасидан ҳарбий хизматчилар, минтақавий видеоконференцалоқа студияларида ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари, шунингдек, «Ўзбектелеком» АК ходимлари иштирок этдилар.

Алоқа тарихи музейи фоесида замонавий ҳарбий алоқа воситалари ва ҳарбий қурол ускуналари кўргазмаси ташкил этилди. Йиғилганларга фахрий қоровул роталари ва махсус отряди чиқишлари намойиш этилди.

Манба: Ахборот хизмати


Дата: 2019-01-24 15:11:34