“Ўзбектелеком” АК филиаллари раҳбарлари учун замонавий самарали менежмент бўйича ўқув курслари

22 январ куни Тошкентда “Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг филиаллари раҳбарлари учун замонавий самарали менежмент бўйича бир ҳафталик махсус ўқув курслари бошланди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири               Ш. Садиков сўзга чиқди.

“Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг муҳим бўлинмалари раҳбарлари учун ўқув курсларини очиб берар экан, вазир компанияни тараққий эттиришнинг устувор жиҳатларини белгилаб берди. Замонавий телекоммуникация хизматларини ривожлантириш ҳамда акциядорлик компанияси менежментининг сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича аниқ вазифалар қўйди.

Бир ҳафта давомида махсус курслар доирасида “Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг филиаллари раҳбарларига етакчи мутахассисларнинг 20 тадан ортиқ маърузалари тақдим этилади.

Филиаллар директорлари ўқув курслари билан бир пайтнинг ўзида компаниянинг бўлинмалари бухгалтерлари учун ихтисослаштирилган машғулотлар ўтказилмоқда.

Манба: Ахборот хизмати


Дата: 2019-01-25 03:00:10