“Ўзбекистон минераллари. Геология” почта маркалари туркумининг чиқарилиши ҳақида

16.07.2019

“Ўзбекистон почтаси” АЖ томонидан тайёрланиб, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан 2019-йил 11-июлдан “Ўзбекистон минераллари. Геология” туркуми муомалага киритилди.

Ўзбекистоннинг ер ости турли минералларга — нефть, газ, кўмир, олтингугурт, туз, фосфорит, қурилиш материаллари ва бошқаларга бойдир.

Туркум 4 та почта маркасидан иборат бўлиб, квартблок кўринишида чоп этилган. Почта маркаларида Ўзбекистоннинг ер остидан топилган минералларнинг намуналари тасвирланган. Минералларнинг номлари ўзбек тилида лотин графикасида берилган.

Почта маркалари бир неча рангда ишланган. Офсет усулида босилган. Перфорацияси тароқсимон. Қоғози оқ силлиқ. Почта маркаларнинг ўлчами 40×40 мм. Квартблокнинг ўлчами 100×120 мм. Почта маркаларнинг адади 8 минг нусхадан.

Дизайнер – Каневес Е.

Идентификатсия рақамлари берилган ва номиналлар ўрнатилган.

1366. «Флюорит-cалсит брекчияси» Номинали – 1800 сўм

1367. «Мармар Оникс» Номинали – 3700 сўм

1368. «Тасмали Феруза қора сланецда» Номинали – 6500 сўм

1369. «Феруза» Номинали – 10700 сўм

Манба: Ахборот хизмати

 


Дата: 2019-07-26 03:53:30