Давлат тилимиз миллий қадриятимиз демакдир.

21 октябрь Ўзбек тили қонунга мувофиқ давлат тили мақоми берилгандан буён, Ўзбек халқи ушбу кунни байрам қилиб нишонлашни бошлади. Бу йил ҳам Давлат тилининг 31 йиллиги байрамона шукухи билан нишонлаш кўзда тутилган.

Ушбу санага бағишланган байрамона тадбирлар мамлакатдаги барча шаҳар ва туманларда ўтказилилиши режалаштирилмоқда. Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўзбек тили мавзусида синф йиғилиши ва ижодий ишлар қаъбул қилиниши режалаштирилган. Мамлакатдаги театрлар ва кинотеатрларда, маданият саройларида буюк алломалар ҳақидаги спектакллар, бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойиши ташкил этиш кўзда тутилган.

Халқимизнинг кўп асрлик маданий, илмий-маърифий ва бадиий тафаккури, интеллектуал салоҳиятининг ёрқин ва бебаҳо маҳсули бўлган ўзбек тили жаҳондаги бой ва қадимий тиллардан биридир – дейилади Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонида.

Дарҳақиқат, Ўзбек тилимиз ўзининг жозибадорлиги, нафислиги, бойлиги билан дунё маънавияти хазинасига бебаҳо улуш қўшиб келмоқда. Ўзбек тилининг пайдо бўлиши ва тараққиёти узоқ тарихга эга. Бу борада жаҳон маънавияти хазинасига улкан улуш қўшган буюк аждодларимизнинг хизматлари беқиёсдир.

Давлат тилимиз мақомига эришганидан сўнг Ўзбек тилига бўлган эътиб янада кучайди. Бежиз эмаски қадим-қадимдан бери Ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлик ва мустақил давлатчилик тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, мамлакатимизнинг сиёсий-ижтимоий, маънавий-маърифий тараққиётида ғоят муҳим ўрин эгаллаб келаётган буюк қадриятдир.

Ҳозирги кунда ўзбек тили ҳаётимизнинг барча жабҳаларида — давлат ва жамият бошқаруви, давлатлараро муносабатлар, илм-фан, таълим-тарбия, тиббиёт, маданият ва санъат соҳаларида фаол қўлланилмоқда, халқаро минбарлардан баралла янграмоқда.

Бизнинг бу кунги катта вазифамиз, аждодлардан мерос бўлиб келаётган тилимизни асраш мақсадини келажак авлодга масъуллик ҳисси сингдириш, тилимизни дунё тиллари қаторидан ўрин олишида ўзларининг ватанпарварлик туйғуларини намоён эта оладиган қилиб тарбиялашимиздадир.


Дата: 2020-09-11 08:06:46