Вазирлик делегациясининг Ҳиндистонга ташрифи юзасидан 22.01.2019

22.01.2019

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳрида Амити университетини очиш тўғрисидаги қарори ижросини таъминлаш доирасида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари О. Умаров бошчилигида Вазирлик делегациясининг Ҳиндистонга ташрифи амалга оширилди.

Ташрифнинг асосий мақсади Амити университетининг Ноида (Ҳиндистон) шаҳрида жойлашган амалдаги кампуси билан яқиндан танишиш ва ҳамкорликдаги Йўл харитаси”ни тасдиқлашдан иборат. Ушбу “Йўл харитаси”да Тошкент шаҳрида Амити университетини очиш бўйича ҳаракатлар қадамба-қадам акс эттирилган. Университет ахборот-коммуникация технологиялари, сунъий интеллект (идрок) ва менежмент соҳасида мутахассислар тайёрлайди.

Ҳиндистон томони Ўзбекистон Республикаси билан келгусида ҳам самарали ҳамкорлик қилиш бўйича қатъий нуқтаи назарини билдирди.

Ушбу университетда ўқув жараёни жорий йилнинг сентябрь ойидан бошланади.

Манба: Ахборот хизмати

 

 


Дата: 2019-02-08 05:09:32