Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири “VEON” компаниялар гуруҳининг бош операцион директорини қабул қилди

24.01.2019

24 январь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Садиков ““VEON”  компаниялар гуруҳининг бош операцион директори Шелл Мортен Ёнсенни қабул қилди.

Учрашувда вазир Ш.Садиков ““VEON” компаниялар гуруҳининг вакилини илиқ кутиб олди ва мазкур компания билан биргаликдаги ҳамкорлик изчил ва конструктив мазмунга эга эканини таъкидлади.

“VEON” компаниялар гуруҳининг операцион директори Шелл Мортен Ёнсен вазирга Beeline Узбекистан компаниясига тайинланган янги бош директор С.Афонинни таништирди. Ўз навбатида, вазир Беэлине Узбекистан компаниясининг янги раҳбарига бошланаётган вазифасида муваффақият тилади.

Учрашув давомида телекоммуникациялар тармоғини глобал даражада ривожланиши юзасидан энг сўнгги тенденциялар ва соҳа истиқболи бўйича фикрлар алмашилди. Шунингдек, томонлар ““VEON” компаниялар гуруҳи ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг бўлинмалари ўртасидаги ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқиш бўйича келишиб олдилар.

Манба: Ахборот хизмати


Дата: 2019-02-08 05:35:30