Тошкент шаҳридаги Инҳа университети сайти ундан иқтибос келтириш бўйича етакчи бўлди

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети сайти ундан иқтибос келтириш бўйича етакчи бўлди
25.01.2019

Webometrics университетларнинг халқаро рейтинги маълумотига кўра, Inha.uz сайти Google Scholar Citations (GSC) сервисида 2018-йил натижаси бўйича Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари томонидан цитата келтириш бўйича этакчи бўлди.

Инҳа.уз сайтидан цитата келтириш индекси 872 ни ташкил этди, ундан сўнг tma.uz (649) ҳамда tashiit.uz (610) эгаллади. Ушбу кўрсатгич университет четдан қараганда одамлар учун қанчалик қизиқарлилиги, сайтнинг кўриниши, шунингдек ундан цитата қилинаётган маълумотларнинг ишончлилигини намойиш қилади.

Таъкидлаш жоизки, Webometrics университетларнинг тўлиқ таълим соҳасидаги фаолиятини эмас, балки интернет майдонидаги вакиллигини таҳлил қилади.Webometrics рейтинги университетларни илмий-тадқиқот ютуқларини билвосита уларнинг интернет сайтларини таққослаш орқали баҳолаш имконини беради.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида айни пайтда 37 нафар ўқитувчидан 21 нафари хориждан ташриф буюрган бўлиб, бу умумий ҳисобдан 57% ни ташкил этади.

Манба: Ахборот хизмати

 


Дата: 2019-02-08 06:01:36