Вазирлик ходимлари умумхалқ экологик хайрия ҳашарида иштирок этди

26.01.2019

26-январь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ташаббусибилан бутун мамлакат бўйлаб умумхалқ экологик хайрия ҳашари ўтказилди. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ходимлари мазкур тадбирда фаол иштирок этдилар.

Хайрия ҳашарини ўтказиш доирасида Вазирлик офисига туташ ҳудуд ободонлаштирилди, чиқинди ва шох-шаббалардан тозаланиб, тартибга келтирилди. Вазирликнинг барча бўлинмалари ва ҳудудий бошқармалари ходимлари ҳам ҳашарда фаол иштирок этдилар.

Умумхалқ экологик хайрия ҳашари Оролбўйидаги экологик ҳалокат оқибатларини юмшатиш борасидаги ташаббуслар ва саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш бўйича жойлардаги жамоатчилик вакилларининг таклифларини ҳисобга олиб, минтақада экологик ҳолатни ва аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида бу йил биринчи марта ўтказилмоқда.

Мазкур хайрия ҳашаридан тушган маблағлар Орол денгизининг суви қуриган майдонларида ҳимоя ўрмонларини барпо этиш, минтақада экологик ҳолатни ва аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш каби тадбирларга сарфланади.

Манба: Ахборот хизмати


Дата: 2019-02-08 06:12:24