ЕХҲТ билан АКТ соҳасидаги трансмиллий таҳдидларга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди


30.01.2019

28 январь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Трансмиллий таҳдидларга қарши курашиш бўйича департаменти раҳбари Раса Остраускайте хоним билан учрашув бўлиб ўтди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Б. Олматов ЕХҲТ вакилларига “Ўзбекистон Республикасига АКТ соҳасидаги трансмиллий таҳдидларга қарши кураш салоҳиятини мустаҳкамлашда кўмаклашиш” лойиҳасини амалга оширишда кўрсатилган кўмак ҳамда амалга оширилган ишлар учун миннатдорлик билдирди.

Раса Остраускайте хоним ушбу лойиҳани амалга оширишда ҳамкорликдаги фаолиятнинг муваффақиятларини алоҳида эътироф этди.

Томонлар ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида келгусида ҳам амалий ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Манба: Ахборот хизмати


 


Дата: 2019-02-10 13:08:37