Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида Республика илмий-техник анжумани ўтказилади

31.01.2019
2019-йил 14-15 март кунлари Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети “Иқтисодиётнинг тармоқларини инновацион ривожланишида ахборот-коммуникация технологияларининг аҳамияти” мавзуидаги Республика илмий-техник анжуманини ўтказади.

Анжуман қуйидаги шўъбалар бўйича фаолият юритади:
1. “Электрон ҳукумат” ва “Электрон тижорат” ривожланишининг инновацион технологиялари
маъсул: т.ф.д., проф. Якубов М.С., т.ф.н., доц. Зайнутдинова Д.Б.
маълумот учун тел.: 238-64-83; e-mail: timanet4u@gmail.com;

2. Информатика ва ахборот технологияларининг замонавий муаммолари
маъсул: т.ф.н. Кучкаров Т.А., Шукуров К.
маълумот учун тел.: (+99897) 708-22-10; эe-mail: madish_86@mail.ru

3. Дастурий маҳсулотларни яратиш ва унинг истиқболлари
маъсул: т.ф.д. Бабомурадов О.Ж., Шаазимова М.
маълумот учун тел.: 238-65-07; e-mail marat56@mail.ru;

4. Ахборот кутубхона ва архивлар жараёнларини бошқариш
маъсул: т.ф.д., проф. Рахматуллаев М.А., доц. Ганиева Б.И.
маълумот учун телефон 238-65-05; э-маил марат56@маил.ру;

5. Ахборот хавфсизлигининг замонавий муаммолари ва ривожланиш истиқболлари
маъсул: т.ф.н. Ғуломов Ш.Р., Хамидов Ш.
маълумот учун тел.: (+99890) 970-84-64; e-mail: conf2018tuit@gmail.com;

6. Замонавий педагогикада ахборот–коммуникация технологияларини қоʻллаш усуллари.
маъсул: т.ф.н., доц. Зиядуллаев Д.Ш., Тайлакова Ш.Н.;
маълумот учун тел.: (+99871) 238-65-50; e-mail: dziyadullaev@inbox.ru

7. Телекоммуникация тизимлари ва тармоқларини ривожланиш истиқболлари
маъсул: т.ф.н., доц. Эшмурадов А.М., т.ф.н., дос. Гултураев Н.Х.
маълумот учун тел.: (+99871) 238-65-56; e-mail: a.eshmuradov@mail.ru

8. Рақамли телевидение, радиоэшиттириш, симсиз алоқа технологияри, радиотехника. Ривожланиш истиқболлари.
маъсул: т.ф.н., Носиров Х.Х, т.ф.н. Гаврилов И.А.
маълумот учун тел.: 238-64-38; e-mail: n.khabibullo1990@gmail.com

9. Замонавий теле ва кино махсулотларини ишлаб чиқаришда ахборот- коммуникация технологиялари
маъсул: ф.-м.ф.н., доц. Мухамадиев А.Ш., т.ф.н. Базарбаев Б.
маълумот учун тел.: (+99871) 238-65-61; e-mail:abduvalim@mail.ru;

10. Рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш истиқболлари
маъсул: и.ф.н., доц. Исмаилова Г.Ф., и.ф.н., доц. Иминова Н.
маълумот учун тел.:238-64-65; e-mail: gulnora_ismoilova@mail.ru
Анжуманни ўтказиш учун барча шароитлар ташкил этилади: шахсий компютер, электрон проектор ва керакли дастурий таъминот. Презентацияларни Поwер Поинт 97-2003 дастурида тайёрлаш зарур.

Анжуман маърузаларини 2019-йил 20-февралгача тегишли факультетга топшириш керак.

АНЖУМАН ТИЛЛАРИ
Анжуманнинг ишчи тиллари: ўзбек, инглиз ва рус.

АНЖУМАН МАЪРУЗАЛАРИНИНГ ЧОП ЭТИЛИШИ

Анжуман маърузаларини асл тил ва нусхада чоп этилади. Маърузалар ҳажми 2-3 тўлиқ бет.

МАЪРУЗАЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
1. Маъруза матнлари А4 форматдаги варақда ва қуйидаги ўлчамлар билан чапдан – 3,0 см, ўнгдан – 1,5 см, юқоридан ва пастдан – 2,0 см расмийлаштирилади. Бетларга рақам қўйилмайди. Миcрософт Wорд 2003 дастурида Тimes New Roman Uz va Times New Roman шрифтида 14 ўлчамда терилган, 1 интервалда босилган ҳолда битта қоғоз версияси билан электрон версияси ҳам топширилади. Қоғоз версиясини лазер принтерда чиқариш лозим.

2. Расмий талаблар:
- биринчи қаторда – маърузанинг номи бош босма ҳарфда ўртадан қалин қилиб ёзилади, иккинчи қатор – бўш, учинчи қатор (ва тўртинчи, агар муаллифлар иккита бўлса) – муаллифнинг И.Ш.Фамилияси, қавс ичида (иш, ўқиш жойи, лавозими), оддий ҳарфда қия қилиб ёзилади. Кейинги қатор бўш қолдирилади, ундан кейин маъруза матни келтирилади;

- ҳам муаллифлар иккидан ортиқ бўлмаслиги ва битта муаллифдан маърузалар иккитадан кўп бўлмаслик керак;

- жадвал номи тепада ўртадан қилиб ёзилади, кейин жадвал – ўртадан қилиб расмийлаштирилади.

- расм номи расм пастидан, расм ва унинг номи ўртадан қилиб ёзилади.

Расмлар нуқтавий форматларида келтирилади (масалан, Paint redaktori). Microsoft Word  воситалари ёрдамида расмларни бажариш маън этилади;

- формулалар Microsoft Word  формулалар редакторида терилади;

- бирорта сканер қилинган ахборот ишлатилиши маън этилади.

3. Анжуман маърузалари асл нусхада чоп этилади. Маъруза матнларига тақризлар берилмайди, ўзгартиришлар киритилмайди. Мақолалар қайтарилмайди. Тақдим этилган ахборот тўғрилиги учун муаллиф(лар) шахсан жавобгар.

Мақолани анжуман дастурига киритилганлиги тўғрисида ахборот муаллифнинг электрон почтаси орқали ёки оғзаки 2019 йил 25 февралгача хабардор қилинади.

4. Анжуманда иштирок этиш учун ҳар бир мақола учун 30 000 сўм тўланади.

Ташкилий тўлов 2019 йил 28 февралига қадар амалга оширилади, банк ҳисоб рақамига ўтказиладиган пул жўнатмаларининг реквизитлари қўйида келтирилган. Жисмоний шахслар тўловларни Ипак Йўли банкининг исталган бўлимлари орқали амалга оширишлари мумкин.

Мақола нашри учун тўловларни қуйидаги ҳисоб рақамига ўтказиш талаб этилади:

Қабул қилувчи: ТАТУ (фонд) Амир Темур, 108

Ғазначилик х/р 23402000300100001010

ОПЕРУ Казначейство Мин.фин.РУз

ИНН 201122919

Л/сч. 400110860262667950100078001

ХККМ Марказий банк

МФО 00014 ИНН 201059323 ОКОНХ 92110

Тўлов турини “Республика анжуманида иштироки учун тўлов” деб белгилаш, шунингдек ташкилот, катнашчи Ф.И.Ш. ни кўрсатиш лозим.

4. Алоҳида қоғозда муаллиф(лар) тўғрисида маълумот келтирилади:

- тўлиқ фамилия, исми-шарифи;

- иш (ўқиш) жойи ва лавозими;

- телефон, электрон почта;

- шўъба.

Эслатма: Таҳририят келиб тушган материалларни танлаб олиш ҳуқуқига эга.

Манзил: Тошкент ш., 100202, А.Темур кўчаси, 108.

Тел.: (8-371) 238-64-43

Анжуман талабларини қуйидаги ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин!

Манба: Ахборот хизмати


Дата: 2019-02-10 16:04:08