Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимида замонавий АКТ жорий этилмоқда

01.02.2019
30 январь куни мамлакатимиз Ҳукумати “Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Мазкур ҳужжатга кўра, Обод Уй дастурий таъминоти кўп квартирали уйларни бошқаришда жорий этилади.

Қарорда таъкидланишича, Обод Уй дастурий таъминоти Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги “UNICON.UZ” давлат унитар корхонаси ҳамда “Smart technologies group” масъулияти чекланган жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига бепул тақдим этилган.

2019 йилнинг 1 апрелига қадар Обод Уй мобил иловаси ишлаб чиқилади.

Аҳолининг Обод уй тизимидаги шахсий кабинети квартира, Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, эксплуатация қилинган сарф-ҳаражатлар учун тўловлар ва жорий баланс ҳақида маълумот олиш имкониятини яратади.

Манба: Ахборот хизмати


Дата: 2019-02-10 16:25:50