ТАТУда KOICA билан ҳамкорликдаги “Integrated systems TUIT”  лойиҳасини амалга оширишнинг 1-босқичи якунланди

31-январь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети (ТАТУ)да KOICA вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда университетда KOICA ҳамкорлигидаги ““Integrated systems TUIT” (ТАТУда интергацияланган ахборот тизими) лойиҳасини амалга оширишнинг 1-босқичи якунлари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, ушбу лойиҳани амалга ошириш жараёнида бажариладиган ишлар ҳажми, йўналишлари ва графиги келишилди ҳамда тасдиқланди.

ТАТУ, шунингдек, ТАТУ Самарқанд филиали вазифалари ва роли, бош лойиҳани самарали  ишлаб чиқиш учун манфаатдор томонларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Ҳозирги ҳолати ва муҳити, шунингдек, лойиҳа муваффақияти асосий омилларининг (Critical Success Factors) батафсил таҳлили ўтказилди.

Манба: Ахборот хизмати


Дата: 2019-02-10 16:33:33