Ёш олимлар томонидан халқаро тажрибадан фойдаланиш

1 февраль куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети профессор-ўқитувчилари “Халқаро тажриба ва ёш олимлар учун яратилган имкониятлардан фойдаланиш: муаммолар ва ечимлар” мавзусидаги пресс-клуб сессиясида иштирок этди.

Ҳозирги пайтда хорижий ўқув юртларда ўқишни тамомлаётган талабалар ва битирувчилар олдида Ватанига қайтиш масаласи долзарб аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар натижасида, ёшлар ўз билим ва кучлари билан мамлакатимизга катта қизиқиш уйғотиши мумкин.

Сўзга чиққанлар, (Webometrics) университетларнинг халқаро рейтинги томонидан Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг сайтига иқтибос кўрсаткичи бўйича биринчи ўрин берганлигини алоҳида таъкидлади.

Пресс-клуб иштирокчилари халқаро ўқув юртларида (PhD) докторлик даражасини олган ёш олимлар билан биргаликда мунозара шаклида ёш олимлар томонидан хорижий тажрибадан самарали фойдаланиш борасидаги муаммолар ва уларни ҳал этиш йўлларини ҳамда Ўзбекистон ёшлари билан тажриба ва билимларни алмашишни ташкил этиш масаласини муҳокама қилди.


Дата: 2019-02-10 16:58:31