“Ўзбектелеком” АК янги қурилган уйлар аҳолиси учун сотиш ва уланиш учун сайёр офислар ташкил этади

04.02.2019

Ўзбекистондаги янги қурилган уйлар учун замонавий коммуникациялар. Ушбу шиор остида “Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг ҳафталик тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Ўзбекистон катта қурилиш майдонини эслатади. Янги яшаш мавзелари қад қўтармоқда, юзлаб кўп қаватли уйлар барпо этилмоқда. Табиийки, хонадонларга янги кўчиб кирганлар учун, энг асосийси, ишончли ва замонавий коммуникациялар: уй телефони, интернет ва мобил алоқа.

“Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси янги қурилган уйлар аҳолиси учун абонентларни компаниянинг кўплаб хизматларига уланишлари бўйича махсус сайёр акциялар ўтказмоқда.

Ушбу акциялар катталар ва болалар учун бирдек байрам тадбирлари шаклида ўтказилмоқда. Янги мавзеларнинг ҳовлисида тўғридан-тўғри сайёр сотув офислари очилади. Аҳолининг эса ҳовлига чиқиб, коммуникациялар хизматлари учун шартнома тузишининг ўзи етарли.

Бундан ташқари, “Ўзбектелеком” АК томонидан юқори тезликдаги интернетга уланиш учун янги абонент ускунасини тақдим этиш бўйича акция ўтказилмоқда. Бу 95% гача чегирма билан оптик алоқа линиялари орқали уланишни назарда тутади.

Янги қурилган уйларнинг ҳар бир яшовчиси биринчи кунданоқ алоқанинг ишончли замонавий хизматлари билан таъминланиши зарур.

Манба: Ахборот хизмати


Дата: 2019-02-10 17:06:40