Журналистлар Чақириқларга хизмат кoрсатувчи ягона марказ фаолияти билан танишдилар

06.02.2019

6 феврал куни  журналистлар учун “Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг Call-маркази – Чақириқларга хизмат кўрсатувчи ягона марказ (ЧХКЯМ)га танишув пресс-тури ўтказилди.

Тадбирдан мақсад компания абонентларига хизмат кўрсатиш ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича мижозларга йўналтирилган ёндашув тўғрисида аҳолини хабардор қилишдир.

Танишув саёҳати давомида журналистларга Call-маркази фаолияти, жумладан, марказ фоаолиятига оид тарихий маълумотлар, тақдим этиладиган хизматлар рўйхати ва статистик маълумотларнинг тақдимоти ўтказилди.

Call-маркази кечаю-кундуз узлуксиз равишда ишлайди ва нафақат компания абонентлари, балки Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (Ягона Портал, ЯИДХП) фойдаланувчилари ва бошқа бир қатор вазирлик, идоралар ҳамда йирик компаниялар қўнғироқларига хизмат кўрсатади.

2014-йилда республикамиз минтақаларида ЧХКЯМга бирлаштирилган 13 та Чақириқларга хизмат кўрсатувчи марказлар ташкил этилди.

2018-йилда ЧХКЯМ қарийб, 3,6 млн. қўнғироққа хизмат кўрсатиш ишларини амалга оширди.

Манба: Ахборот хизмати 


Дата: 2019-02-10 17:14:36