ТАТУда АҚШнинг Webster университети “бизнес бошқаруви (МБА)” магистратура йўналишига ўқишга қабул қилиш бошланди

06.02.2019

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети билан ҳамкорликда фаолият бошлаган АҚШнинг Webster университети Master of Business Administration (МБА: Бизнес бошқаруви магистратура йўналиши) ўқув дастури асосида “Лойиҳаларни бошқариш” йўналишига талабаларни қабул қилиш жараёни бошланганлигини маълум қилади.

Ўқув дастури давомийлиги – 18 ой, 3 семестр.

Таълим Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида, Webster университети профессорлари ва маҳаллий профессор-ўқитувчилар томонидан (инглиз тилида) университетлар ўртасида имзолаган келишувга асосан олиб борилади.

Ўқув тўлов-контракт қиймати бир семестр учун 3000 АҚШ долл.  таълим учун умумий тўлов қиймати 9000 АҚШ долл. Тўлов Ўзбекистон миллий валютаси сўмда амалга оширилади (АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати, Марказий банк томонидан тўлов амалга оширилган кунда белгиланган курсда ҳисобланади). Дарсликлар ва  таълим жараёни учун зарур ўқув материаллари учун тўловлар қўшимча тарзда амалга оширилади.

Ўқув дастури 2019-йилнинг мартидан бошланади. Талабалар ўқиш даврида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг тизим ташкилотларида амалиёт ўтайдилар.  Таълим инглиз тилида олиб борилади. IELTS бўйича талаб 6.0 ва ундан юқори.

Шунингдек, таълим олиш хоҳишини билдирганлар бакалавр босқичини тамомлаган бўлишлари, ҳамда иқтисодиёт, бизнес ва менежмент фанлари бўйича базавий билимларга эга бўлишлари талаб этилади.

Аризалар топширишнинг сўнгги муддати: 20.02.2019 й.

Маълумот учун телефонлар: +998-71-235-09-00,+998-97-711-40-22

Э-маил: k.nargiza@tuit.uz

Манзил: Тошкент ш., 100200, Амир Темур Шоҳ кўчаси, 108-уй.

Манба: Ахборот хизмати

 

Webster университети МБА дастури “АҚШнинг бизнес-мактаблар ва дастурлар аккредитация Кенгаши”нинг аккредитациясидан ўтган бўлиб, унинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус  таълим вазирлиги томонидан ҳам мақулланган.  Таълимни мувафаққиятли тамомлаган талабалар “Лойиҳаларни бошқариш” йўналиши бўйича Webster университети МБА магистри дипломини қўлга киритадилар.


Дата: 2019-02-10 17:21:50