ТАТУ профессор-ўқитувчилари учун Беларус давлат Информатика ва радиоелектроника университетида семинар

07.02.2019

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университети (ТАТУ) ҳамда Беларус давлат Информатика ва радиоелектрон университети (БДИРУ) ўртасидаги меморандумга асосан шу йилнинг 1-февралидан университет профессор-ўқитувчилари тажриба алмашиш ўқув-семинарларида иштирок этмоқда. Ушбу ўқув-семинар жараёни 28-февралгача давом этиши режалаштирилган.

Малака алмашиш ҳамда ўқув-семинарлардан кўзланган мақсад ТАТУ ва БДИРУ ўртасида информацион технологиялар қўшма факултети дарс жараёни учун янги ўқув материалларни ўзлаштириш, ўзаро бир йиллик ўқув-материалларини яратиш ҳисобланади.

2018-йилнинг 13-сентябрида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университети ва Беларусь давлат Информатика ва радиоэлектрон университети ўртасида информацион технологиялар қўшма факультети (ИТҚФ ТАТУ-БДИРУ)ни ташкил этиш борасида битим имзоланган эди.

Манба: Ахборот хизмати


Дата: 2019-02-10 17:34:40