ТАТУ профессор-ўқитувчилари учун Беларус давлат Информатика ва радиоэлектроника университетида семинар


Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университети Бонч-Бруеэвич номидаги Санкт-Петербург давлат телекоммуникация университети таклифига биноан Россия Федерациясининг “Талабалар медиа маркази ассоциацияси (ТММА)”га аъзо бўлди.

Ушбу Марказга аъзо бўлишдан кўзланган мақсад ТАТУ ҳамда “Талабалар медиа маркази ассоциацияси” ўртасида умумий медиа контент яратиш, шунингдек, талабаларнинг билим ва малака алмашинуви жараёнини амалга ошириш ҳисобланади.

Марказнинг асосий вазифаси бутун Россия Федерацияси талабаларининг ягона медиа порталини ривожлантириш бўлиб, медиа марказ ёрдамида ёшларнинг таълим олиш жараёни, инновацион ишланмаларини ҳамда талабалар учун энг мақбул ягона медиа контент яратишни кўзлаган.

Ассоциация 2015-йилда ташкил этилган ва Россия Федерациясида 50 дан ортиқ аъзоларига эга.

Манба: Ахборот хизмати


Дата: 2019-02-10 17:40:00