“Ўзбектелеком” АК тўғри маҳаллага келади! Абонентларни хизматларга улаш бўйича кўчма акциялар давом эттирилмоқда

11.02.2019

Пойтахтимизнинг бир неча туманлари аҳолиси учун ўз ҳовлиларида “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси кўчма сотувлар ва хизматлар офиси ташкил этилди. Компания филиаллари ходимлари абонентларни хизматларга улаш бўйича акцияни мусиқа ва аниматорлар билан ёрқин байрам тадбири сифатида ўтказдилар.

Эрта тонгдан акция тадбирлари Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур, Миробод, Яккасарой, Яшнабод туманларида ўтказилди. Абонентларни хизматларга улаш бўйича бундай кўчма акциялар Ўзбекистонимизнинг минтақаларида ҳам ўтказилмоқда.

Жумладан, шу кунларда акция Гулистон ва Фарғонада ўтказилди. Кўчма акциялар географияси ва сони доимий равишда кенгайиб бормоқда. Мазкур туманлар аҳолиси компания хизматлари билан танишишлари ва шу ернинг ўзида шартнома тузишлари учун ўз хонадонларидан ҳовлига чиқишларининг ўзи етарли бўлди.

Бундан ташқари, «Ўзбектелеком» АК томонидан юқори тезликдаги интернетга – оптик алоқа линиялари орқали 95% чегирма билан уланишда янги абонент қурилмасини тақдим этиш бўйича акция ўтказилмоқда.

Компания янги уй эгалари учун кўчма сотувлар ва уланиш офисларини ташкил этмоқда. Бу хонадон эгалари шундоққина ҳовлига чиқиб, шартнома тузишлари, хизматлар тўловини амалга оширишлари, акция бўйича чегирма билан абонент қурилмасига эга бўлишлари ва шу ернинг ўзида хизматларга уланишлари учун жуда қулай имконият. Ҳеч қаерга боришнинг хожати йўқ.

Манба: Ахборот хизмати


Дата: 2019-02-12 06:54:19