Тошкент шаҳридаги Инҳа университети “Очиқ эшиклар куни”ни ўтказади

11.02.2019
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети мактаб ўқувчилари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг ўқувчилари, ҳамда уларнинг ота-оналари учун “Очиқ эшиклар куни”ни ўтказади.

Бу йил Тошкент шаҳридаги Инҳа университети маъмурияти “Очиқ эшиклар куни”ни 2019 йилнинг 16 февралида ўтказади.

“Очиқ эшиклар куни” Зиёлилар кўчаси 9 манзилдаги Тошкент шаҳридаги Инҳа университети биносида соат 10.00да бошланади.

“Очиқ эшиклар куни” давомида ташриф буюрувчилар университет, ҳамда талабалар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишишлари мумкин бўлади.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети вакиллари абитуриентлар, ҳамда ота-оналарнинг барча саволларига батафсил жавоб қайтаради.

Манба: Ахборот хизмати


Дата: 2019-02-12 06:59:31