Урганчда янги уй эгалари абонентларни улаш кўчма хизматидан фойдаландилар

«Ўзбектелеком» АК Хоразм филиали томонидан Урганч шаҳри “Ёшлик” аҳоли турар-жой мавзесида янги уй эгалари учун абонентларни алоқа хизматларига улаш бўйича махсус кўчма акциялар ўтказилди.

Янги турар-жой аҳолисига компаниянинг барча хизматлари: жумладан, телефон, IPTV ва интернет хизматларига уланиш таклиф этилди. Бунда оптик алоқа линияларига уланганлар янги абонент қурилмасини олишда, 95% чегирмага эга бўлиш бўйича махсус акцияда иштирок этишлари мумкин бўлди. 

Бугунги кунда «Ўзбектелеком» АК бутун Ўзбекистон бўйлаб абонентларни хизматларга улаш бўйича кўчма акциялар ўтказмоқда. Аҳоли учун шундоққина ҳовлиларда телефония, интернет ва IPTV хизматларининг кўчма сотувлар офиси ташкил этилмоқда. 

Кўчма акциялар географияси ва сони доимий равишда кенгайиб боради. Кўплаб туманлар аҳолиси компания хизматлари билан танишишлари ва шу ернинг ўзида шартнома тузишлари учун ўз хонадонларидан ҳовлига чиқишларининг ўзи етарли бўлади.

Манба: Ахборот хизмати
 


Дата: 2019-02-14 06:21:31