ТИУ талаба қизлари танловнинг шаҳар босқичида ғолиб бўлди

13.02.2019
“Ўзбекистон хотин-қизларнинг 100 инновацион фикрлари” танловининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг талаба қизлари танловда ўзларининг ижтимоий муҳим муаммоларни ҳал этишга қаратилган инновацион лойиҳалари билан фаол иштирок этди.

Эксперт комиссияси энг яхши иштирокчиларни танлаб олди, улар қаторида ғолиб бўлган ҳамда якуний республика босқичига йўлланма олган Инҳа университетининг қизлари ҳам бор.

Ушбу танлов хотин-қизларнинг инноватсион фикрлари, лойиҳалари ва ишланмаларини тадбиқ этишга кўмаклашиш, фанлар, таълим, турли иқтисодиёт соҳаларида ҳамда ижтимоий ҳаётда уларнинг фаолиятини рағбатлантириш бўйича амалий ишлар доирасида ташкил этилди.

Манба: Ахборот хизмати


Дата: 2019-02-14 06:42:03