Тошкентда АМҲ Комиссиясининг ахборот коммуникациялари иқтисодиёти бўйича 39-йиғилиши бўлиб ўтди

14 февралда Алоқа соҳасида минтақавий ҳамдўстлик (АМҲ) Комиссиясининг ахборот коммуникациялари иқтисодиёти бўйича 39-йиғилиши бўлиб ўтди.
Ушбу тадбир Халқаро электрон алоқа иттифоқи (ХEИ)нинг МДҲ минтақалари ва араб давлатлари учун АКТ соҳасидаги статистика бўйича ҳамкорликдаги семинар-практикуми доирасида ўтказилди.
Йиғилиш диққат марказидаги мавзулар сирасида 2030 йилга қадар Барқарор ривожланиш мақсадлари ютуқларини мониторинг қилиш ва баҳолашнинг долзарб йўналишлари, МДҲ иштирокчи давлатларида рақамли иқтисодиётни жорий этиш доирасида статистик кўрсаткичлар бўйича таклифлар тайёрлаш, статистик маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва ахборот жамиятини ўлчаш бўйича йиллик ҳисобот тайёрланиши учун ХEИга тақдим этиш борасида тажриба алмашиш, АКТ бозорида тақдим этилаётган хизматларнинг сифатини баҳолаш бўйича стандартларни шакллантириш ҳамда уни ўз вақтида янгилаш масалалари муҳокама этилди.

Йиғилишда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, АМҲ алоқа маъмуриятлари, шунингдек, МДҲ Давлатлараро статистика қўмитаси ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Манба: Ахборот хизмати


Дата: 2019-02-14 21:28:52