ТИУда “Inha” глобал таълим маркази очилди

Тошкент шаҳридаги Inha университетида «Инҳа» глобал таълим марказининг очилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди. 

Марказнинг очилиши маросимида Тошкент шаҳридаги Inha университети ректори в.б. Музаффар Жалолов ва лойиҳа декани Чой Ки Янг ҳам иштирок этди. 

«Инҳа» глобал таълим маркази ИУТ ва Inha универститетида ўқишга интилаётган маҳаллий ҳамда хорижий талабаларга маслаҳатлашув хизматларини тақдим этади. Тошкент шаҳрида жойлашган ушбу расмий маслаҳат маркази турли маълумотларни олишда ахборотдан қулай ва тезкор фойдаланиш имкониятини таъминлайди. Бу хорижлик талабаларга ўқиш тизимига кўникиш ва мослашишга ёрдам беради.

Шу билан бирга марказ Ўзбекистондаги Inha университети талабалари билан алмашиш, стипендиялар хақида маълумот бериш, телефон орқали талабалар билан алоқада бўлиб туриш бўйича хизматларини тақдим этади, талабнома бериш ва факультетни танлашда ҳамда йўналтиришда ёрдам беради. 

Манба: Ахборот хизмати


Дата: 2019-02-17 12:54:09