UZMOBILE Ўзбекистон бўйлаб тармоқларини кенгайтиришда давом этмоқда

15.02.2019

«Ўзбектелеком» АК «Узмобайл» филиалининг минглаб база станциялари бутун Ўзбекистонимиз бўйлаб, туну-кун мобайнида, миллионлаб абонентларга хизмат қилади. Компаниянинг мобил лабораториялари алоқа сифати мониторингини ўтказади ва биринчи навбатда, зарур бўлган жойларга қўшимча база станцияларини ўрнатади.

Ўзбекистоннинг барча минтақаларида ҳар кун янги антенна-мачта иншоотлари, замонавий асбоб-ускуналар ва энг замонавий база станцияларини ўрнатиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Компания 2019-йилда 4043 та мобил алоқа база станцияларини фойдаланишга топширишни режалаштирган. Бу ишлар бутун мамлакатимиз абонентлари манфаатини кўзлаб амалга оширилмоқда. Компания мутахассислари Ўзбекистонда ўрнатилган барча меъёр ва қоидаларга риоя қилган ҳолда база станцияларини лойиҳалаштириш, монтаж ва созлаш ишларини олиб бормоқдалар.

Масалан, фақат 2019-йил февраль ойида Тошкент шаҳри, шунингдек, Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Андижон, Фарғона, Наманган, Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида 74та янги база станциялари ўрнатилди.

Бундан ташқари, абонентларимиз мурожаатларига мувофиқ, масалан, Тошкент вилояти Бекобод туманидаги «Қушчи» қишлоғида қўшимча база станцияси қурилди ва фойдаланишга топширилди. Мазкур база станциясининг ишга туширилиши билан мазкур ҳудудда алоқа сифати ва қоплаш зонаси яхшиланди ҳамда барча стандартларга мувофиқлаштирилди.

Манба: Ахборот хизмати


Дата: 2019-02-17 13:16:23