ТИУ узлуксиз таълим тайёрлов курслари филиалини очди

18.02.2019
17 феврал куни пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги “High profile education” таълим маркази негизида Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошидаги узлуксиз таълим тайёрлов курслари филиалининг тантанали очилиши маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори в.б. Музаффар Жалолов ва Учтепа туман ҳокими Шухрат Отамухамедов иштирок этди.

ТИУ ““High profile education” таълим маркази негизида ўзининг академик дастурлари асосида биргаликда математика, физика ва инглиз тили фанларидан тайёрлов курсларини ташкил этади.

Тингловчиларни ўқитиш учун таълим марказига Инҳа университетининг хорижий ва маҳаллий ўқитувчилари жалб этилади. Бу хорижий тилни яхши билувчилар билан ўрганишга шароит ва имконият яратади.

“High profile education” маркази тайёрлов курсларининг тингловчилари университет қошидаги узлуксиз таълим тайёрлов курслари тингловчилари каби Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига киришда тенг имкониятларга ва имтиёзларга эга бўлади.

Ушбу филиалнинг очилиши ёшларни таълимга жалб этиш ҳамда уларнинг билимга бўлган қизиқишини ошириш, кўпроқ туманларни қамраб олиш ва сифатли кадрларни тайёрлашга кучли туртки беради.

Манба: Ахборот хизмати


Дата: 2019-02-18 19:21:44