uz_title

20.02.2019

2019-йилнинг 18-февраль куни Женева (Швейцария) шаҳрида Халқаро электралоқа иттифоқи (ХEИ)нинг 2019-йилдаги Бутунжаҳон радиоалоқа анжуманига Тайёргарлик йиғинининг иккинчи сессияси (АТЙ-19-2) ўз ишини бошлади.

ХEИ Бош котиби Хоулин Чжао ўзининг қутлов сўзида ахборот-коммуникация технологиялари ривожи, юклатилган вазифаларга эришиш учун радиочастоталардан фойдаланишнинг аҳамияти тобора ортиб бораётганини эътироф этди. Шунингдек, АТЙ-19-2 раиси жаноб Холид Ал-Авадий (БАА) ҳамда 2018 йил октябрь ойидаги Мухтор ҳуқуқли анжуманда сайланган ХEИнинг уч сектори директорларини тақдим этди.

АТЙ-19-2 доирасида радиоалоқа технологиялари ва уларнинг эҳтиёжларига мувофиқ бўлган радиочастоталардан самарали фойдаланиш масалалари учун анжуман кун тартиби саволлари орқали белгиланган мураккаб вазифаларга ечим топилади.

Халқаро ташкилотларни ҳисобга олган ҳолда, ХEИнинг 103 аъзо давлатидан 1400 нафардан ортиқ делегат ва Радиоалоқа секторининг 86 нафар аъзоси йиғинда иштирок этмоқда. АТЙ-19-2 давомида 2019 йилдаги Бутунжаҳон радиоалоқа анжумани (БРА-19) кун тартибидаги частоталар, регламент, техник, эксплуатация ва бажариладиган иш тартиби бандларининг турли жиҳатлари бўйича тайёргарлик тадқиқотлари натижалари кўриб чиқилади.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, “Электромагнит мослашув маркази” ДУК ва “UNICON.UZ” ДУК мутахассислари АТЙ-19-2да Ўзбекистон Республикаси Алоқа маъмуриятини тақдим этмоқдалар.

АТЙ-19-2 тадбири давомида БРА-19 учун БРА-19 масалалари бoйича ХEИнинг Радиоалоқа секторининг тoрт йиллик тадқиқотлари натижаларини кoриб чиқиш ва муҳокама қилиш асосида АТЙ-19-2нинг умумлаштирилган Ҳисоботи ишлаб чиқилади. АТЙ-19-2 oз ишини 2019-йилнинг 28-февралига қадар давом эттиради.

Манба: Ахборот хизмати
 


Дата: 2019-02-20 19:54:10