ТАТУда АҚШнинг Webster университети вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

20-февраль куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида АҚШнинг Wебстер университети вице-президенти Жон Пайл, университет проректори Ж.Шустер ТАТУ раҳбарияти ҳамда ТАТУда АҚШнинг Webster университети «Бизнес бошқаруви (МБА)» магистратура йўналишига ўқишга хужжат топширган талабалар ўртасида учрашув ташкил этилди.

Учрашувдан кўзланган мақсад — ТАТУда АҚШнинг Webster университети «Бизнес бошқаруви (МБА)» магистратура йўналишига ўқишга қабул қилиш жараёни билан танишиш, ҳужжат топшираётган талабалар билан учрашиш, улар билан таълим жараёни ҳақида суҳбатлашиб олиш ҳисобланади. Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида АҚШнинг Webster университети филиалини ташкил этиш ва 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб абитуриентларни қабул қилинишини йўлга қўйиш масалаларини муҳокама этиш ҳам кўзда тутилган.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети билан ҳамкорликда фаолият бошлаган АҚШнинг Webster университети (Webster University, George Herbert Walker School of Business and Technology) Master of Business Administration (МБА: Бизнес бошқаруви магистратура йўналиши) ўқув дастури асосида «Лойиҳаларни бошқариш» йўналишига талабаларни қабул қилиш жараёни бошланган ва ўқишга қабул қилиш давом этмоқда.

Қабул ҳақида батафсил маълумотни ушбу ҳавола орқали олишингиз мумкин.

Манба: Ахборот хизмати


Дата: 2019-02-20 20:02:47