Андижон вилояти Жалақудуқ туманида UZMOBILE янги база станцияси ўрнатилди

21.02.2019
«Ўзбектелеком» АК «Ўзмобайл» филиали мамлакатимиз минтақаларида ўз тармоқларини фаол кенгайтирмоқда ва янги база станцияларини ўрнатмоқда. Масалан, яқинда Андижон вилоятининг шарқида жойлашган Жалақудуқ туманида янги база станция антенна-мачта иншоотлари, замонавий асбоб-ускуналарини ўрнатиш бўйича ишлар якунига етказилди.

Мазкур база станциясининг ишга туширилиши билан ҳудудда алоқа сифати ва қоплаш зонаси яхшиланади ҳамда барча стандартларга мувофиқлаштирилади.

2019-йилнинг фақатгина февраль ойида Тошкент шаҳри, шунингдек, Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Андижон, Фарғона, Наманган, Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида 74 та янги база станциялари ўрнатилди.

Компания томонидан 2019-йилда 4043 та мобил алоқа база станцияларини фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Бу ишлар бутун мамлакатимиз абонентлари манфаатини кўзлаб амалга оширилмоқда. Компания мутахассислари Ўзбекистонда ўрнатилган барча меъёр ва қоидаларга риоя қилган ҳолда база станцияларини лойиҳалаштириш, монтаж ва созлаш ишларини олиб бормоқдалар.

Манба: Ахборот хизмати


Дата: 2019-02-22 03:48:30