uz_title

23 февраль куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида илк бор Тошкенда АТ соҳасидаги трендларга, шунингдек компаниянинг энг яхши амалиётлари - дастурий таъминот ва инновацион ечимларнинг глобал таъминотчиларига бағишланган EPAM Insider анжумани бўлиб ўтади.

EPAM Sistems – дастурий таъминот ва рақамли платформалар ишлаб чиқиш бўйича дунёдаги етакчи провайдерлар сирасига киради. Компания ўз мижозларига мураккаб бизнес муаммоларини амалий имкониятларга айлантира оладиган инновацион ечимларни таклиф этади.

EPAM Insider– бу АТ соҳасининг етакчилари билан юзма юз танишиш учун ноёб имкониятидир. Анжуманнинг мақсади Тошкентда АКТ соҳаси мутахассислари билан мулоқот қилиш, тажриба, бизнесдаги амалий иш ва кўникмаларни алмашишга имкон берувчи платформа яратишдир.

Мазкур анжуманда ахборот технологиялари соҳаси билан боғлиқ бўлган ёки шу соҳада фаолиятини бошлашни режалаштираётган ҳамда глобал тенденциялар ҳақида кўпроқ билишни ҳоҳлаганлар, мутахассислар ва ҳамкасблар билан мулоқот қилиш истагида бўлган барча кишилар иштирок этиш мумкин.

ЭПАМ вакиллари соҳадаги Delivery hamda Project Management, Digital Practice, People Management каби замонавий технологиялар ҳақида батафсил маълумот беради. Анжуман доирасида техник маърузаларни тинглаш билан бирга ЭПАМ экспертлари қандай лойиҳалар устида иш олиб бораётгани, халқаро АКТ компаниясида хизмат поғоналаридан қандай ўсиш мумкинлиги ҳақида айтиб ўтилади ва иштирокчиларни қизиқтираётган саволларга жавоб берилади.

Спикерлар бир вақтни ўзида иккита майдонда маъруза қилади. Иштирокчилар EPAM Insider маърузаларидан ташқари  I Can Code.дастурлаш бўйича мусобақада ҳам иштирок этади.

Анжуман Зиёлилар кўчаси, 9 манзилдаги Тошкент шаҳридаги Инҳа университети биносида соат 09.00да бошланади.

Анжуман рус ва инглиз тилларида олиб борилади.

Мазкур лойиҳада иштирок этиш бепул бўлиб, қуйидаги манзил орқали рўйхатдан ўтилади -- https://events.epam.com/events/insider-uz

Манба: Ахборот хизмати


Дата: 2019-02-22 04:00:05