Тиббий олий таълим тизимида АКТ: симуляторлар ва робототехника

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 2019 йилнинг 21 февраль куни Тошкент давлат стоматология институтида бўлиб ўтган “Тиббий олий таълим тизимида АКТ: симуляторлар ва робототехника” биринчи халқаро конференциясида иштирок этди.

Халқаро конференциянинг мақсади маҳаллий ёш олимлар ва ихтирочиларнинг илмий салоҳиятини ўрганиш, шунингдек уларга хорижий технологиялар ва ишланмаларни ўрнини босувчи инновацион лойиҳаларни амалга оширишда кўмаклашишдан иборатдир.

Олий таълим муассасалари, илмий марказлари ва корхоналарнинг миллий ва халқаро ОЎЮ ларни турли йўналишларга интеграция қилиш орқали халқаро рақобат соҳасидаги таъсирини кучайтириш, шунингдек давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш мавзусига алоҳида эътибор қаратилди.

Таклиф буюрган меҳмонлар, шу жумладан Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг ёшлар сиёсати бўйича проректори Турдимурат Турсунмуратов маърузалар билан сўзга чиқди. Шунингдек таълим тизимида АКТ нинг ўрни, тиббиёт ва техника долзарблиги: замон талаблари, стоматологик таълимда 3D-симуляторлар, Ўзбекистонда роботларни ҳамда тиббиётда робототехникани ишлаб чиқариш истиқболлари мавзулар кўтарилди.

Конференция доирасида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг талабалари келажакда аҳолининг турмуш сифатини яхшилашга ва бутун мамлакат ривожига ҳисса қўшадиган ўз инновацион лойиҳаларини намойиш қилди.

Манба: Ахборот хизмати

 


Дата: 2019-02-24 21:06:27