Trend Micro компанияси талабалар учун маъруза ўтказди

23.02.2019
Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида талабалар учун Марказий Осиёдаги Trend Micro компанияси вакилларининг маърузаси ўтказилди.

Спикер сифатида Trend Micro компаниясининг минтақавий менежери Нурбек Рахимов сўзга чиқди.

Нурбек Рахимов ахборот хавфсизлигини нима учун ўрганиш кераклиги, ушбу соҳа қанчалик талабгорлиги ҳамда келажакда нечта иш ўринлари очилиши ҳақида сўзлаб берди.

ТИУ талабалари ахборот хавфсизлиги қайси доменларга бўлиниши ҳамда ўқишни нимадан бошлаш кераклиги, шунингдек хакерлардан ва вируслардан ҳимоя қилиш чоралари ҳақида билиб олди.

Маъруза ИУТ логист-талабалари ўртасида катта қизиқиш ўйғотти. Спикер учрашувни якуний қисмида ИУТ талабаларининг саволларига жавоб берди.

Trend Micro Incorporated киберхавфсизлик ечимлари соҳасида дунёда етакчидир. Етакчи инфратузулмалар учун мақбуллаштирилган ечимлар, жумладан Amazon Web Services, Microsoft va VMware ташкилотчиларга замонавий таҳдидлардан ахборотни ҳимоя қилиш жараёнини автоматлаштириш имконини беради.

2018 йилнинг 22 октябрь куни ИУТ ва Trend Micro унинг доирасида киберхавфсизлик ва АТ таълим соҳасида ҳамкорлик қилиш мақсадида меморандум имзолаган.

Манба: Ахборот хизмати


Дата: 2019-02-24 21:17:07