Навоий Халқаро аэропортида 3G/4G va Qcell (Lamp Site) технологиялари бўйича янги база станциялари ўрнатилди

Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Халқаро аэропортларда саёҳатчиларни биринчи навбатда, ишончли алоқа ва юқори тезликдаги Интернет мавжудлиги қизиқтирмоқда. “Ўзбектелеком” АК “ЎзМобайл” филиали томонидан “Навоий” Халқаро аэропортида 3G/4G технологиясидан фойдаланган ҳолда база станцияларни ўрнатиш ва созлаш ишлари якунланди.

Халқаро аэропортнинг терминали ҳудудида йўловчилар, ходимлар ва кутиб олувчилар юқори сифатли алоқа ва юқори тезликдаги Интернетдан фойдаланишлари учун Qcell (Lamp Site) технологияси бўйича қўшимча махсус қурилмалар ўрнатилди.

Бу вақтгача мазкур вилоят маркази аэропорти ҳудудида UZMOBILE GSM тармоғининг бундай сифатли қопламаси мавжуд эмас эди.

“Ўзбектелеком” АК “ЎзМобайл” филиали абонентларнинг манфаатларини кўзлаб, ривожланишда давом этмоқда. Мазкур ҳафтада бир нечта янги манзилда: Қорақалпоғистон Республикасида (Қўнғирот тумани, Равшан ҳудудида) ва Тошкент вилояти (Ўртачирчиқ тумани, Қорасув шаҳарчаси)да база станциялари ўрнатилди.

Антенна-мачта иншоотлари ва замонавий янги қурилмаларнинг ишга туширилиши билан ҳудудда алоқа сифати ва қоплаш зонаси яхшиланади ҳамда барча стандартларга мувофиқлаштирилади.

Манба: Ахборот хизмати


Дата: 2019-02-24 21:23:38