ТАТУда “ROBO CODERS 2019” танловининг финал босқичи бўлиб ўтди

25.02.2019
24-февраль куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги кўмагида Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича ““Mirzo Ulugbek Innovation Centre” Инновация маркази дирекцияси ташаббуси билан ташкил этилган “ROBO CODERS 2019” Республика танловининг финал босқичи бўлиб ўтди.

Шу куннинг ўзида танлов якунлари бўйича ғолиблар аниқланди ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Танлов дастури 9 та совринли ўрин ва бир нечта рағбатлантирувчи номинацияларни ўз ичига олди. Тўрт соатлик узлуксиз дастурлаш бўйича беллашув натижасида тизим ғолибларни аниқлади.

Биринчи ўринларни Ҳасанов Саиджалол Саиджамол ўғли (26-30 ёш тоифасида), Абдукаримов Сирожиддин Сайфиддин ўғли (21-25 ёш тоифасида) Болтабаев Назарбек Камоллидин ўғли (16-20 ёш тоифасида) эгаллаб HP 250 J6 и3-6006 4/500 ноутбукларига эга бўлди.

Иккинчи ўрин ва Acer Extensa EX2519 C5 B9 4/500 ноутбуклари Ҳожиев Сунатулло Насриддин ўғли, Давронов Муроджон Шуҳрат ўғли, Қодиров Жамшид Аълам ўғлига тақдим этилди.

Фахрли учинчи ўринни эгаллаб, Саъдуллаев Нодирбек Дилшодович, Жўраев Хуршид Адҳам ўғли, Ғаниев Асадулло Маҳмуд ўғли Хiaomi Redmi Note 5 64 GB смартфонига эга б ўлдилар.

Энг содда алгоритм рағбатлантирувчи номинациясида Эгамов Худойшукур Шуҳрат ўғли, Муртозакулов Хожамурод Шуҳрат ўғли ҳамда Исмоилов Исфандиёр Искандаровичлар ғолиб деб топилди.

Энг тезкор дастурчи номинациясида Султонов Юлдошбой Уразметбоевич, Искандаров Ислом Зохирович, Раззоқбердиев Алишер Саидназар ўғли бўлди. Ниҳоят “Энг ёш дастурчи” деб 17 ёшли Аъзам Беҳруз Хусан ўғли топилди. “Қизлар – дастурчилар” номинатсиясида Исмоилова Анахон Шуҳрат қизи ва Раҳимкулиева Мавлюда Эргашовналар ғолиб бўлдилар.

Танлов жорий йилнинг 4-февралидан старт олган эди. Мазкур танловда дастурлаш тажрибасига эга 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган исталган талабгор унинг иштирокчисига айланиши мумкин. Иштирокчиларни рўйхатга олиш 2019-йилнинг 4-февралидан 15-февралига қадар амалга оширилган эди. Танловнинг асосий вазифалари – ахборот технологиялари соҳасида иқтидорли ёшларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш ҳамда ёшларнинг ишбилармонлик фаоллигини ривожлантириш ҳисобланади.

Манба: Ахборот хизмати


Дата: 2019-02-26 06:51:05