Ўзбектелеком “UNLIM” серияси янги тарифларини тақдим этди

26.02.2019
1-мартдан бошлаб абонентлар  UNLIM 4,  UNLIM 10 ва  UNLIM 20 тариф режаларидан бирига ўта олишлари учун “Ўзбектелеком” Акциядорлик компанияси томонидан мазкур янги тарифлар айнан 25-февралдан фойдаланишга топширилди.

Тарифлар номидаги рақамлар тақдим этиладиган хизматлар тезлиги мос равишда 4, 10 ва 20 Мбит/с.ни кўрсатади. Чекланмаган трафик “гача” қўшимчасисиз тақдим этилади.

Агар абонентда  ADSL технологиясидан фойдаланган ҳолда IPTV хизмати мавжуд бўлса, тариф режасида кўрсатилган тезликни таъминлаш учун техник имконият УЗТEЛECОМ савдо идорасига ёзма ариза билан белгиланади.

Абонентларга FTTx/VDSL технологияси бўйича тақдим этилади. Абонентлар VDSL технологияси бўйича уланиш техник имкониятлари мавжуд бўлса, савдо офисларида уланишлари мумкин.

Фақат технологик чекловлар мавжуд. Агар Сиз хизматга ADSL технологияси бўйича уланган бўлсангиз, унда 4 Мб/с. дан ошмаган тезлик ва фақатгина мазкур сериядаги UNLIM 4 тариф режасига улана оласиз.

Агар Сиз  VDSL еки FTTx технологиялари бўйича уланган бўлсангиз, унда UNLIM 10 ва UNLIM 20 тариф режаларига уланишнинг айни вақти. Мазкур тарифларнинг яна бир афзаллиги – ТАС-ИХ тармоғидаги ресурсларга уланиш тезлиги 40 Мбит /с. ни ташкил этади.

2019-йил 5- мартдан бошлаб, жисмоний шахслар учун чекланмаган TEZNET 3+, TEZNET 4+, TEZNET 6+, TEZNET 9+, TEZNET 12+, TEZNET 16+, TEZNET 20+ҳамда тунги “Night Racer” ва “Night Racer +” тариф режаларига ўтиш ва янгидан уланиш тўхтатилади.

UNLIM тариф режаларининг янги церийасини эски тарифлар билан солиштирганда нарх сезиларли даражада пасайтирилди. Тезлик эса чекловсиз аввалги даражада сақланиб қолди ва ҳатто оширилди. Янги тариф режаларига “Ўзбектелеком” АК сотувлар офисларида уланиш мавжуд, абонентлар эса тариф режаларига шахсий кабинет орқали 2019 йил 25 февралдан ўтиш имкониятига эга бўлдилар.

Манба: Ахборот хизмати


Дата: 2019-02-26 21:43:00