Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Мутахассислар учун семинар

23.04.2010

Норматив ҳужжатларни стандартлаштириш ва метрология масалалари бўйича семинар бўлиб ўтди

2010 йил 23 апрелда Стандартлаштириш бўйича таянч ташкилоти Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг Таянч метрологик хизмати билан биргаликда алоқа ва ахборотлаштириш соҳасининг хўжалик юритувчи субъектлари учун стандартлаштириш ва метрология масалалари бўйича семинар ўтказдилар.


 Ушбу тадбирни ўтказишдан асосий мақсад -  хўжалик юритувчи субъектлар учун стандартлаштириш ва метрология масалалари бўйича консультацион-методик ёрдам кўрсатиш зарурати.
 Семинарда қуйидагилар каби долзарб масалалар муҳокама қилинди:
- Норматив ҳужжатларни текширишни ташкил этиш; 
- Норматив ҳужжатлар фондини шакллантириш
- Норматив ҳужжатларнинг норма назорати;
- Ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминоти;
- Метрологиянинг қонун ҳужжатлари базаси;
- Ўлчаш воситалари турини синаш ва тасдиқлаш;
- Ўлчаш воситаларини метрологик шаҳодатлаш.
Семинарда алоқа ва ахборотлаштириш соҳасининг мутахассислари иштирок этдилар.


Шундай тадбирларни ўтказиш зарурати хўжалик юритувчи субъектларнинг норматив ҳужжатларни қабул қилиш ва уларни текшириш тўғрисидаги ишончли ахборотни олиш ҳамда улар билан ишлаш механизмларини тушуниш, шунингдек ишлаб чиқаришда тақдим этилаётган алоқа хизматларининг сифатини яхшилашга ёрдам берадиган метрологик таъминот масалалари бўйича консультатив ёрдам олиш эҳтиёжи билан боғлиқ.